Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7812 марта ўқилди

Совуқ сувни ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагичини) ечиш ва ўрнатишга ариза юбориш

  • Бу қандай ишлайди?
  1. Талабгор ЯИДХПда рўйхатдан ўтган ҳолда, аризани тўлдириб ваколатли органга юборади.
  2. Сув таъминоти корхонаси 5 иш кун мобайнида талабгор билан келишилган вақтда, унинг иштирокида тегишли далолатнома тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиши ва/ёки ўрнатиб бериши ва тамғалаши керак. Ҳамда далолатноманинг бир нусхасини талабгорда қолдириши керак.
  • Ташкилот
  1. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
  2. Тошкент шаҳар “Сувсоз” давлат унитар корхонаси
  • Боғланиш: Call-марказ - 1255
  • Хизматдан фойдаланувчилар: Юридик ва жисмоний шахслар
  • Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Талаб этилмайди
  • Хизматни кўрсатиш муддати: 5 иш куни мобайнида
  • Хизматни кўрсатишнинг ҳуқуқий асоси: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 августдаги "Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 698-сон қарори
  • Хизмат нархи: Бепул.
Chat