Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 17251 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси фуқароси  паспортини йўқотиб қўйган тақдирда янги паспорт расмийлаштириш учун Консуллик муассасаларига (хорижий давлатга доимий яшаш учун келган ва Элчихона консуллик рўйхатида турувчи) мурожаат қилиши лозим.

Бунда, қуйидаги ҳужжатларни топшириш лозим:

  • тўлдирилган ариза-анкета - 2-нусхада;
  • паспорт нусхаси (агар бор бўлса);
  • Ўзбекистондан чиқиш варақаси нусхаси (МДҲ мамлакатларига доимий яшаш учун келганларга);
  • паспорт йўқолганлиги ёки ўғирланганлигини тасдиқловчи маҳаллий органлар томонидан берилган маълумотнома;
  • фотосурат – 2 дона (3,5х4,5 мм ҳажмда);
  • консуллик тўлови.
Chat