Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5563 марта ўқилди

Хорижий давлатлар аттестация органлари томонидан 1992 йил 1 январдан кейин Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб ва ишлаб турган чет эл фуқароларига фан доктори ва номзоди илмий даражалари берилгани ҳақидаги ҳужжатлар, шунингдек, хорижий давлатларда фалсафа доктори (PhD) ва унга тенглаштирилган илмий даражалар олинганлиги ҳақидаги ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси томонидан нострификацияланади.

  • Илмий даражалар дипломларини нострификация қилиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар.

Фан доктори илмий даражаси ҳақидаги дипломни нострификациялаш муддати 3 ойдан, фан номзоди илмий даражаси, фалсафа доктори (PhD) ва унга тенглаштирилган хорижий мамлакатлар илмий даражалари дипломларини нострификациялаш муддати 2 ойдан ошмаслиги керак.

Хорижий давлатларда берилган илмий даражалар ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш ва эквивалентлигини қайд этиш учун БҲМнинг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади.

Chat