Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5398 марта ўқилди

Суд экспертизасини ўтказиш муддатлари суд экспертизасининг мураккаблиги ва хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўттиз кун доирасида белгиланади.

Экспертиза муассасаси раҳбари, унинг ўринбосари, лаборатория, бўлим ва бўлинма бошлиғи томонидан суд экспертизасининг ҳажми ва мураккаблигига, шунингдек, суд экспертининг иш ҳажмига қараб:

  1. кам объектли ва мураккаб бўлмаган текширув ўтказишга доир материаллар бўйича ўн кунгача;
  2. кўп объектли ёки мураккаб текширувлар ўтказишга доир материаллар бўйича йигирма кунгача;
  3. кўп объектли ва мураккаб тскширувлар ўтказишга доир материаллар бўйича ўттиз кунгача бўлган муддатларни белгилаши мумким.

Суд экспертизасини ўтказишни ўттиз кун мобайнида бажариш мумкин бўлмаган тақдирда экспертиза муассасаси раҳбари муддат ўтишидан уч кун олдин асосланган хулоса тузади ва бу тўғрида суд экспертизасини тайинлаган органга (шахсга) ёзма равишда хабар қилади ҳамда улар билан келишган ҳолда қўшимча муддатни белгилайди.

Chat