Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4026 марта ўқилди

Табиий газни ҳисобга олиш приборини пломбалаш ва газ таъминоти шартномасини тузиш

Бу қандай ишлайди?

  1. Ариза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади ва сўров юборади.
  2. ҲГТТ табиий газни ҳисобга олиш приборини жойнинг ўзига чиқиб пломбалайди.
  3. Икки иш кун мойбайнида ҲГТТ Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчига ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) расмийлаштирилган ва пломбаланганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган газ таъминоти шартномасини юбориши керак.
  4. Талабгор расмийлаштирилган газ таъминоти шартномасини тасдиқлаши ва тасдиқланган газ таъминоти шартномасини ҲГТТга Давлат хизматлари маркази томонидан (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки истеъмолчи томонидан ЯИДХП орқали (электрон шаклда мурожаат қилинганда) юбориши керак.
  5. ҲГТТ қонун ҳужжатларида тўловни олдиндан амалга ошириши назарда тутилган истеъмолчилар учун олдиндан тўлов амалга оширилган кундан табиий газни етказиб бериши керак.

Ташкилот: «Ҳудудгазтаъминот» АЖ

Боғланиш: Call марказ: 1104

Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний ва юридик шахслар

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Талаб этилмайди

Хизматни кўрсатиш муддати: 7 иш куни мобайнида

Хизмат нархи: Бепул

Chat