Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 12221 марта ўқилди

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлашда ногиронлиги бўлган шахслардан тиббий хулоса талаб қилиш бекор қилинди.

Бунда:

  • фуқароларни тиббий-ижтимоий экспертизадан ўтказиш ва ногиронликни белгилаш билан бир вақтда тегишли протез-ортопедия мосламалари ҳамда реабилитация қилишнинг техник воситаларини олиш учун тиббий хулоса тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимига киритилади;
  • протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини олиш учун талаб этиладиган тиббий хулосанинг мавжудлиги ўзаро ахборот алмашинуви орқали аниқланади;
  • «Тиббий-ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимига киритилган тиббий хулоса асосида мазкур ахборот тизимига интеграция қилинган «Ижтимоий хизмат» электрон платформасида ногиронлиги белгиланган шахснинг мурожаати (шу жумладан, электрон тартибда) асосида протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситаларини олиш учун электрон сертификат шакллантирилади;

Ногиронлиги бўлган шахсларни «Ижтимоий хизмат» электрон платформаси орқали шу жумладан замонавий протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлашда жорий этиладиган шаффоф электрон навбат доирасида «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган ногиронлиги бўлган шахсларга устуворлик берилади.

Бунда, протез-ортопедия мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш учун сўровномалар «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатидан битта сўровнома ва умумий рўйхатдан битта сўровнома тартибида навбатма-навбат шакллантирилади.

Chat