Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 1400 марта ўқилди

Референдумни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги комиссиялар томонидан амалга оширилади:
  • Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси;
  • референдум ўтказувчи округ комиссиялари;
  • референдум ўтказувчи участка комиссиялари.

Референдум ўтказиш билан бир вақтда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимият вакиллик органларига сайловлар ўтказиладиган бўлса, референдумни ўтказиш тегишли сайлов комиссиялари зиммасига юкланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси:
  • Ўзбекистон Республикасида референдум ўтказиш учун ташкил этиладиган референдум ўтказувчи комиссиялар тизимига бошчилик қилади, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ушбу Қонуннинг ижроси устидан назоратни амалга оширади, унинг бир хилда қўлланилишини таъминлайди;
  • референдум ўтказувчи комиссиялар фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлашни амалга оширади, референдумни ташкил этиш масалалари юзасидан ўз ваколатлари доирасида қарорлар қабул қилади, йўриқномалар чиқаради, низомларни тасдиқлайди ва тушунтиришлар беради;
  • Ўзбекистон Республикаси сайловчиларининг ягона электрон рўйхатидан фойдаланишга доир фаолиятга умумий раҳбарликни ва бу фаолиятни мувофиқлаштиришни амалга оширади;
  • референдумни ўтказувчи округларни тузади;
  • Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган референдум участкаларини тегишли округларга бириктириш тўғрисидаги масалаларни ҳал этади; Батафсил.

Chat