Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2476 марта ўқилди

Давлат олий таълим муассасаларининг талабалар турар жойига онлайн жойлашиш  имконини берувчи хизмат ишга туширилди

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб барча курс талабалари учун давлат олий таълим муассасалари талабалар турар жойига жойлашиш онлайн шаклда амалга оширилади. Бунда талабалар турар жойига жойлашиш учун ариза бериш 1 августдан бошлаб ўқув йили якунига қадар давом этади.

Қуйидаги тоифадаги талабалар устуворлик асосида талабалар турар жойларига қабул қилинади:

  • “Меҳрибонлик уйлари” тарбияланувчилари, етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган талабалар;
  • “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари ҳамда “Ёшлар дафтари”да турадиган талабалар;
  • I va II гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар;
  • бир оиладан бакалавриат босқичи кундузги таълим шаклида икки ёки ундан ортиқ тўлов-шартнома асосида ўқиётган оилалар фарзандлари;
  • халқаро фан олимпиадалари, Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ўтказиладиган республика фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган талабалар;
  • “Йил талабаси” ва “Талабалар театр студиялари” кўрик-танловларининг республика босқичи ғолиби бўлган талабалар;
  • олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган «Заковат» интеллектуал ўйинининг республика босқичида ғолибликни қўлга киритган талабалар;
  • талабалар турар жойида талабалар кенгаши раиси, қават сардори бўлган талабалар;

Давлат хизматлари марказлари ёки ЙИДХП орқали электрон ариза бериш ва тўловларни амалга оширишда давлат хизматини кўрсатганлик учун тўлов ундирилмайди.

Бу қандай ишлайди?

Ариза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади ва сўров юборади

Ташкилот:

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Хизматдан фойдаланувчилар;

Жисмоний шахслар

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар:

Талаб этилмайди

Хизматни кўрсатиш муддати:

Автоматик тарзда

Хизмат нархи

Бепул.

Chat