Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4100 марта ўқилди

Нотариус фуқаронинг тирик эканлиги фактини унинг шахсий илтимосига кўра ва унинг иштирокида тасдиқлайди.

Ҳизматни олиш учун зарур бўлган хужжатлар:

1. Фуқароларнинг шахси қуйидаги ҳужжатларга асосан аниқланади:
  • Ўзбекистон фуқароларининг шахси — Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти;
  • 16 ёшга тўлмаган фуқароларнинг шахси — туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
  • ҳарбий хизматчиларнинг шахси — ҳарбий қисмлар ва ҳарбий муассасалар қўмондонлиги томонидан бериладиган шахсий гувоҳномалар ёки ҳарбий билетлар (ҳарбий хизматга мажбур фуқароларнинг ҳарбий билети бундан мустасно);
  • ет эл фуқароларининг шахси — уларнинг миллий паспорти (қонун ҳужжатларига мувофиқ чет эл фуқаролари тегишли ички ишлар органлари томонидан рўйхатга олиниши лозим) ёки Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси ёхуд дипломатик паспорти ёки Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинганлигини тасдиқловчи аккредитация карточкаси;
  • фуқаролиги бўлмаган шахс учун — Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномаси.

2. Фуқаронинг ёзма аризаси.

3. Вояга етмаган шахснинг тирик эканлиги фактини тасдиқлаш унинг қонуний вакиллари (ота-онаси, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек уни ўз ҳомийлигига олган ташкилотнинг ёзма илтимосига кўра амалга оширилади:

  • Бундай ваколатини тасдиқловчи ҳужжат.

Нотариал ҳаракат иштирокчилари:

Бир тараф:

  • Мурожаат этувчи/ёки/ Мурожаат этувчи ва унинг қонуний вакили.
  • Ҳомийлигига олган ташкилотнинг вакили.
  • Васийлик ва ҳомийлик органларининг ходими. (зарур ҳолларда)

Ҳизматни олиш нарҳи:

  • Давлат божи.
  • Нотариал харакатларни амалга оширишга доим масалалар юзасидан тушунтиришлар бериш учун.
  • Нотариал тасдиқланадиган ҳужжатлар лойиҳаларини тузиш учун.
  • Расмий бланка учун тўлов.

Бошқа шартлар:
  • Нотариус фуқаронинг тирик эканлиги фактини унинг шахсий илтимосига кўра ва унинг иштирокида тасдиқлайди.
  • Вояга етмаган шахснинг тирик эканлиги фактини тасдиқлаш унинг қонуний вакиллари (ота-онаси, фарзандликка олганлар, васийлар, ҳомийлар), шунингдек уни ўз ҳомийлигига олган муассасалар ва ташкилотларнинг илтимосига кўра амалга оширилади.

Chat