Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2767 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади.

Ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегараси:

  • контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскарлар (матрослар), сержантлар (старшиналар) ва кичик офицерлар учун — 45 ёш;
  • катта офицерлар учун — эллик ёш, полковниклар (I ранг капитанлари) учун — 55 ёш;
  • генерал-майор, генерал-лейтенант ва генерал-полковник ҳарбий унвонидаги офицерлар учун — 60 ёш этиб белгиланади.

Ҳарбий хизматда бўлиш ёши чегарасига етган, илмий даражаси ва илмий унвони, шунингдек эгаллаб турган лавозимида юксак касбий тайёргарлиги, катта амалий иш тажрибаси бўлган, соғлиғининг ҳолатига кўра ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддати ҳарбий хизмат назарда тутилган вазирликлар ва идоралар раҳбарлари ёки шундай ваколатлар берилган бошқа мансабдор шахслар томонидан ҳарбий хизматда бўлиш ёшининг чегарасидан 5 йилгача бўлган муддатга узайтирилиши мумкин.

Chat