Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 326 марта ўқилди

Ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлишнинг бошланиши деб: 
  • муддатли ҳарбий хизматга чақирилган чақирилувчилар ҳамда захирадаги офицерлар учун — ҳарбий қисмга жўнаш мақсадида мудофаа ишлари органида ҳозир бўлган кун;
  • контракт бўйича ҳарбий хизматга кирган шахслар учун — ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги контракт кучга кирган кун;
  • олий ҳарбий таълим муассасаларига, шунингдек вазирликлар ва идораларнинг ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштириладиган таълим муассасаларига ўқишга кирган чақирилувчилар, ҳарбий хизматга мажбурлар учун — тегишли таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган кун;
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ҳарбий лавозимга тайинланган шахслар учун — тегишли фармон, қарор ёки фармойиш имзоланган кун ҳисобланади.

Ҳарбий хизматдан резервга бўшатилиши ёки истеъфога чиқарилиши муносабати билан ҳарбий қисм командирининг буйруғига биноан шахсий таркиб рўйхатидан чиқарилган кун ҳарбий хизматчи учун ҳарбий хизматда бўлишнинг тугаши ҳисобланади.

Ҳарбий хизматчи унинг ҳарбий хизмат муддати тугаган куни шахсий таркиб рўйхатидан чиқарилиши шарт, қуйидаги ҳоллар бундан мустасно, агар ҳарбий хизматчи:

  • стационар даволанишда бўлса;
  • ҳомиладорлик ва туғиш таътилида (ҳарбий хизматчи аёллар) ёки болани парваришлаш таътилида бўлса;
  • асирда бўлса, гаровда ушлаб турилган бўлса;
  • бедарак йўқолган бўлса — қонунда белгиланган тартибда бедарак йўқолган деб топилгунига ёки вафот этган деб эълон қилингунига қадар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган бошқа ҳолларда.
Chat