Сайт тест режимида ишламоқда

Ҳуқуқий ахборот - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!

  • 899 марта ўқилди

Транспорт воситаларини бошқараётган мастлик ҳолатида деб ҳисоблашга етарли асослар бўлган шахс транспорт воситасини бошқаришдан четлаштирилиши ва мастлик ҳолатини аниқлаш учун белгиланган тартибда текширувдан ўтказилиши керак.

  • Мазкур шахсни текширишга юбориш ва бу текширувни ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Адлия вазирлиги томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома

  • алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик моддаси таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда бошқарилганлиги белгиланган тартибда текширувдан ўтказилганлиги тўғрисидаги тиббий хулоса, алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик моддаси таъсиридан ёки ўзгача тарздаги мастлик ҳолатини аниқлаш учун текширувдан ўтишдан бўйин товлаган тақдирда икки холис иштирокида тузилган далолатнома илова қилинади.

Қуйидагилар транспорт воситалари ҳайдовчиларининг алкоголли ичимликлар, гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда маст ҳолда эканлигини аниқлаш учун текширув ўтказишга асос бўлади
  • ҳайдовчининг оғиз бўшлиғидан алкогол ҳиди келиши;
  • ҳайдовчи бир ҳолатда тўғри тура олмаслиги (чайқалиб туриши);
  • ҳайдовчи нутқининг бузилганлиги;
  • ҳайдовчи қўл бармоқларининг қалтираши;
  • ҳайдовчи юз териси рангининг сезиларли ўзгарганлиги.

Тиббий текширув асосида хулоса тузилади, унда текширилувчи шахснинг текширув вақтидаги ҳолати аниқ ёритилиши зарур. Шифокор хулоса тузаётганда қуйидаги ҳолатлардан бирини белгилаши лозим
  • мастлик ҳолати аниқланмади;
  • алкоголли мастлик ҳолати аниқланди;
  • гиёҳвандлик воситалари таъсиридан ёки ўзгача тарзда мастлик ҳолати аниқланди (бу ҳолатда аниқланган модда кўрсатилиши шарт ва хулоса фақат модданинг аниқ ҳаққоний лаборатор таърифи бўлгандагина чиқарилади);
  • саломатлик ҳолати бўйича юқори хавф манбаи бор ишлардан четлатишни талаб этувчи функционал ҳолатнинг бузилишлари мавжуд.

Chat