Сайт тест режимида ишламоқда

Ҳуқуқий ахборот - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!

  • 3482 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг тугатилиши Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш ёки фуқароликни йўқотиш сабабли вужудга келади.


Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалалари юзасидан қабул қилинган илтимосномалар ёки аризалар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларига оид «E-Fuqaro» идоралараро маълумотлар базасида рўйхатдан ўтказилади.

Фуқароликдан чиқиш учун қуйидаги органларга мурожаат этилади:


Фуқароликдан чиқиш учун топшириладиган ҳужжатлар рўйхати
  • сўровнома;
  • паспорт (ID-карта);
  • никоҳ тузилганлиги ёки никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (мавжуд бўлса);
  • аризада бола кўрсатилган тақдирда, унинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ва (мавжуд бўлса) паспорти (ID-картаси). Бундай ҳолларда боланинг отаси ёки онаси Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини сақлаб қолаётган бўлса, унинг нотариал тартибда тасдиқланган розилиги талаб этилади;
  • 14 ёшдан 18 ёшгача бўлган боланинг Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигидан чиқиш тўғрисидаги ёзма розилиги;
  • давлат божи (консуллик йиғими) тўланганлиги тўғрисидаги ҳужжат.

Фуқароликдан чиқиш тўғрисидаги илтимосномага илова қилинадиган ҳужжатлар.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги қуйидаги ҳолларда йўқотилади
  • шахс чет давлатнинг ҳарбий хизматига, хавфсизлик органларига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига хизматга кирганлиги оқибатида;
  • агар хорижда доимий яшовчи шахс 7 йил мобайнида узрли сабабларсиз доимий консуллик ҳисобига турмаган бўлса;
  • агар Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш била туриб ёлғон маълумотлар ёки сохта ҳужжатларни тақдим этиш натижасида амалга оширилган бўлса;
  • агар шахс чет давлатнинг фойдасини кўзлаб фаолият кўрсатган ҳолда ёки тинчлик ва хавфсизликка қарши жиноятлар содир этиш йўли билан жамият ҳамда давлат манфаатларига жиддий зарар етказган бўлса;
  • агар шахс ихтиёрий равишда чет давлатнинг фуқаролигини олган бўлса;
  • агар шахс чет давлатнинг фуқаролигини туғилганлик бўйича ёхуд чет давлат фуқароси бўлган отасининг ёки онасининг фуқаролиги асосида, вояга етмаган ёшида олган бўлса ва 21 ёшга тўлгунига қадар чет давлат фуқаролигидан чиқишни расмийлаштирмаган бўлса.

Шахснинг Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотганлиги унинг эрининг (хотинининг) ва фарзандининг (болаларининг) фуқаролиги ўзгаришига сабаб бўлмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони чиққан кундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиққан ёки йўқотилган деб ҳисобланади.

Chat