Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 22415 марта ўқилди

 

Хизмат тавсифи
Никоҳ тузилганлигини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризани олишда ФҲДЁ органлари никоҳ тузаётган шахсларга тиббий текширувдан ўтиш учун йўлланмалар берилади. Тиббий текширув шифокорлар – психиатрлар, наркологлар, дермато-венерологлар, фтизиатрлар (диспансерлар ва туман кабинетларида) яшаш жойи бўйича бепул равишда шахсларнинг тиббий муассасага мурожаат этган кундан эътиборан 2 ҳафтадан кўп бўлмаган муддатда ўтказилади.


Хизматни кўрсатиш муддати
Бир ой муддат мобайнида

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  1. Никоҳ тузилганлигини қайд этиш ҳақидаги ариза;
  2. Никоҳланувчиларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари – паспорт ёки ҳарбийлар учун ҳарбий билет;
  3. Илгари никоҳда бўлган шахслар учун никоҳнинг бекор қилинганлиги ҳақидаги гувоҳнома ёки суд қарори, эрнинг (хотиннинг) ўлими ҳақидаги гувоҳнома ёхуд суднинг никоҳ ҳақиқий эмас деб топилганлиги ҳақидаги қарори.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, МДҲ давлатлари, фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг никоҳи умумий асосларга кўра қайд этилади.

Кўрсатиладиган хизматлар учун бож ундирилади.


Никоҳни қайд этиш учун ФҲДЁ органига ариза юбориш

  • Бу қандай ишлайди?
  1. Ариза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади ва сўров юборади
  • Ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
  • Боғланиш: Call марказ: 1008
  • Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний шахс
  • Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар: Талаб этилмайди
  • Хизматни кўрсатиш муддати: 1 ой муддат мобайнида
  • Хизмат нархи: Бепул
Chat