Фуқаро ўзининг барча мол-мулкини ёки унинг муайян қисмини:
Васият қилувчи бир ёки бир нечта қонуний меросхўрни сабабини кўрсатмасдан меросдан маҳрум қилишга ҳақли.
Васиятнома шахсан тузилади, ёзилган жойи ва вақти кўрсатилиб, ёзма шаклда расмийлаштирилади.
Васият қилувчи исталган вақтда:
Бунинг учун меросхўрларнинг ёки бошқа шахсларнинг розилиги талаб қилинмайди.
Муҳим! Янги васиятнома аввалги васиятномани тўлиқ ёки унга зид бўлган қисмида бекор қилади.
Васиятнома нотариал тасдиқланган ёки қонунда белгиланган ҳолларда нотариал тасдиқланган васиятномага тенглаштирилган бўлиши мумкин.
Васият эркинлиги мутлақ эмас. Мерос қолдирувчининг:
васиятнома мазмунидан қатъи назар, қонун бўйича уларга тегиши лозим бўлган улушнинг камида ярмини мажбурий улуш сифатида олади.
Васият қилувчи меросхўр зиммасига бир ёки бир нечта шахс фойдасига муайян мулкий мажбуриятни бажариш вазифасини юклаши мумкин.
Меросхўр бу мажбуриятни ўзига ўтган мероснинг қарзлар чегирилгандан кейинги ҳақиқий қиймати доирасида бажаради.
Эътибор беринг! Васиятнома мавжудлиги мерос қолдирувчининг қарзларини бекор қилмайди. Қарзлар мерос таркибида ҳисобга олинади.
Тартиб Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 1120–1133 ва 1142-моддалари билан белгиланган.