а) умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари давлат мулки ҳисобланади.
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси – махсус ваколатли орган ихтиёрида бўлади.
б) шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари давлат мулки ҳисобланади.
Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг кўчалари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ихтиёрида бўлади.
в) хўжалик автомобиль йўллари давлат ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки ҳисобланади.
Хўжалик автомобиль йўллари жумласига технологик мақсадларга хизмат қиладиган йўллар, шохобча, хизмат, патруль ва бошқа шунга ўхшаш автомобиль йўллари киради.