Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 453 марта ўқилди

Автомобиль йўлларини молиялаштириш, қуриш ва сақлаш:

  • умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ва бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади ва уларини таъмирлаш, сақлаш ҳамда ривожлантириш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёжлар учун олиб қўйилмайди ёки сарфланмайди;
  • хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарларнинг, шаҳар посёлкаларининг, қишлоқларнинг ва овулларнинг кўчалари маҳаллий бюджет ва бошқа маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади;
  • хўжалик автомобиль йўлларини улар қайси юридик ва жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша юридик ва жисмоний шахслар томонидан молиялаштирилади.
Chat