Судьялар малака ҳайъатлари фаолияти Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2001 йил 7 декабрда қабул қилинган 323-II-сонли қарори билан тасдиқланган "Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисида"ги низом билан тартибга солинади
Судьяларнинг малака ҳайъатлари Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришида унга кўмаклашади.
Судьялар олий малака ҳайъати Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан беш йил муддатга сайланади.
Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьяларининг малака ҳайъатлари тегишли судлар судьяларининг конференцияларида беш йил муддатга сайланади.
Судьялар малака ҳайъатларининг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан тасдиқланадиган низом билан белгиланади.
Судьяларнинг интизомий жавобгарлиги тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш тартиби
Судьялар одоби кодекси талабларини бузганлиги учун.
Суд қарорининг бекор қилиниши ёки ўзгартирилишининг ўзи, суд қарорини чиқаришда қатнашган судьянинг, агар у атайлаб қонун бузилишига ёки жиддий оқибатларга олиб келган виждонсизликка йўл қўймаган бўлса, жавобгар бўлишига сабаб бўлмайди.
Агар интизомий жазо чоралари берилганидан кейин бир йил мобайнида судья ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатларни содир этмаса, у интизомий жавобгарликка тортилмаган деб ҳисобланади.
Судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш тартиби қонун билан тасдиқланадиган низомда белгиланади.