Шрифт ўлчами
Кўриниш
Янги уй-жой қуришга ипотека кредити олиш учун қуриладиган уй-жой қийматининг бошланғич тўлови фақатгина пул кўринишида эмас, балки қурилаётган уй-жой смета қийматининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ариза берувчи томонидан ўз маблағлари ҳисобига сотиб олинган қурилиш материаллари тарзида ҳам бўлиши мумкин.
Аҳоли даромадлари (иш ҳақи ва ижтимоий тўловлар) пластик карточкаларга фуқароларнинг ёзма аризаси (розилиги) асосида ўтказилади.
Бунда хизмат кўрсатувчи банк хўжалик юритувчи субъект томонидан тақдим этилган тўлов топшириқномаси ва унга илова қилинган реестр ҳамда унинг электрон кўриниши (фамилия ва суммалар бўйича) асосида маблағларни пластик карточкаларга кирим қилади.
Шу билан бирга, Меҳнат кодексининг 153-моддасига асосан меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади.
Демак, нақд пул олишдаги муаммони асос қилган ҳолда, ходимларга иш ҳақининг 100 фоизини пластик карточкага ўтказишга розилик бериш тўғрисида ариза ёзишга оғзаки буйруқ бериш ноқонунийдир.
Банк кассасидан берилган нақд пулни олган шахс кассадан узоқлашмаган ҳолда олинган пул суммасини банк кассирининг кузатуви остида бирма-бир қайта санаш орқали қабул қилиб олиши шарт.
Агар мижоз алоҳида ажратилган хонада ёки махсус ажратилган жойда банк кассири, назоратчиси кузатуви остида нақд пулларни қайта санаб олмаган бўлса, шунингдек мижоз нақд пулларни банк кассасидан қабул қилиб олганидан сўнг, чиқим кассасидан узоқлашган бўлса, мижознинг олинган пуллар орасидан камомад чиққанлиги тўғрисидаги эътирози қаноатлантирилмайди.
Бу ҳақидаги огоҳлантирувчи ёзувлар банк чиқим кассасининг олдидаги, мижозларга кўринарли жойга доимо осилган бўлиши шарт.
Қуйидаги шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкноталар муомалага яроқли тўлов воситаси ҳисобланади:
Шикастланган банкноталарни айирбошлашда банк ходими томонидан икки нусхада маълумотнома расмийлаштирилади ва унинг бир нусхаси жисмоний шахсга берилади.
Тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларнинг шикастланган банкноталарини миллий валютага айирбошлаш ёки шу турдаги шикастланмаган банкноталарга алмаштириш, майдалаш, йириклаш ҳамда конверсия операцияларни амалга оширишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Бундай турдаги операциялар амалга оширилганда банк томонидан воситачилик ҳақлари ундирилиши мумкин.
Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкдан фойдаланиш ва уни сақлаш қоидалари, шунингдек мазкур мол-мулкни асраш мажбуриятлари ипотекага қўювчи томонидан қўпол равишда бузилган ҳамда бундай қоидабузарлик гаровга қўйилган мол-мулкнинг йўқолиши ёки шикастланиши хавфини келтириб чиқарган тақдирда, шунингдек гаровга қўйилган мол-мулкни суғурта қилиш бўйича мажбуриятлар бузилган ёхуд ипотекага олувчига гаровга қўйилган мол-мулкни текшириши асоссиз равишда рад этилган тақдирда, ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг муддатидан олдин бажарилишини талаб қилишга ҳақли. Агар бундай талабни қаноатлантириш рад этилса, ипотекага олувчи ундирувни қонунчиликда белгиланган тартибда ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкка қаратишга ҳақли.
Ипотека тўғрисидаги шартнома бўйича гаровга қўйилган мол-мулкнинг тасодифан нобуд бўлиши ёки тасодифан шикастланиши хавфи, агар бундай шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, ипотекага қўювчининг зиммасида бўлади.
Агар ипотекага олувчи жавобгар бўлмаган ҳолатларга кўра гаровдаги мол-мулк йўқолган ёки мажбуриятни ипотека билан таъминлаш жиддий тарзда ёмонлашган даражада шикастланган бўлса, ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг муддатидан олдин бажарилишини, шу жумладан суғурта товони ҳисобидан бажарилишини талаб қилишга ҳақли.
Агар ипотекага олувчи билан ипотекага қўювчи ўртасида нобуд бўлган ёки шикастланган гаровга қўйилган мол-мулкни тиклаш ёхуд алмаштириш тўғрисида келишув тузилган ва ипотекага қўювчи бу келишув шартларини лозим даражада бажараётган бўлса, ипотекага олувчи ипотека билан таъминланган мажбуриятнинг муддатидан олдин бажарилишига доир ҳуқуқларни амалга ошира олмайди.