Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7807 марта ўқилди

Фуқаролиги бўлмаган шахснинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжати – Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахснинг хорижда шахсини тасдиқловчи, ҳаракатланиш ҳужжати эгасининг шахсий биографик маълумотлари ва биометрик параметрлари киритилган электрон ташувчи қурилма (чип)га эга бўлган ҳужжат.

Ваколатли органлар:
  • Ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари;
  • Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик ҳуқуқий департаменти;
  • Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги консуллик муассасалари.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
  • белгиланган шаклдаги ариза;
  • илгари берилган ҳаракатланиш ҳужжати;
  • фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилиши учун берилган гувоҳномаси ёки ID-картаси;
  • туғилганлик ҳақида гувоҳнома (16 ёшга тўлмаган шахслар учун);
  • ота-оналар, васийлар (ҳомийлар)нинг фуқаролиги бўлмаган шахсга (вояга етмаганлар учун) хорижга чиқиши учун нотариал тасдиқланган розилиги;
  • фуқаролиги бўлмаган шахсга (вояга етмаганлар учун) ҳамроҳлик қилувчи шахснинг нотариал тасдиқланган мажбурияти;
  • 35 x 45 мм ўлчамдаги 2 та фотосурат;
  • давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция.

Хизмат учун йиғим ундирилади.

Муддат: 15 кунгача, қўшимча ўрганишларни талаб этувчи ҳолларда эса 1 ойгача.

Chat