Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 2574 марта ўқилди

Чипталар сотишнинг автоматлаштирилган тизимлари билан жиҳозланмаган кассаларда чипталар сотиш, йўловчи ташиш поезд жўнашига қадар қуйидаги муддатларда амалга оширилади:       

  • олдиндан сотиш — чипталарни сотиш автоматлаштирилган тизимидан фойдаланиш технологик жараёнига мувофиқ ташувчи томонидан белгиланган, лекин чиптада кўрсатилган жўнаш станциясидан йўловчи ташиш поездининг жўнаб кетишидан 45 суткадан ошмаган муддатларда;
  • йўловчилардан «бориш»га, «келиш»га, бошқа станциядан кетишга, уйга етказиб беришга буюртмалар, корхона ва ташкилотлар буюртмаларини қабул қилиш — чипталарни сотиш автоматлаштирилган тизимидан фойдаланиш технологик жараёнига мувофиқ ташувчи томонидан белгиланган, лекин йўловчи ташиш поездларида бўш жойлар мавжуд бўлганда, йўловчи ташиш поездининг жўнашидан 5 суткадан кам бўлмаган муддатларда. Чипталарни сотишнинг тугаш вақти чипталарни сотиш автоматлаштирилган тизимидан фойдаланиш технологик жараёни билан аниқланади ва бу маълумот йўловчилар эътиборига етказилади.

Чиптанинг тўлиқ қиймати қуйидагилардан ташкил топади
  • чипта қиймати, яъни йўналиш бўйича йўловчи ташиганлик учун ҳисобланган тўловлар суммаси сифатида белгиланадиган чиптанинг тўлиқ қийматидан бир қисми
  • плацкарта қиймати, яъни йўловчи ташишнинг умумий масофаси учун белгиланадиган ҳамда вагондан фойдаланиш ва йўловчига йўналиш даврида хизмат кўрсатганлик учун ўз ичига оладиган чиптанинг тўлиқ қийматидан бир қисми
  • воситачилик йиғимлари, яъни аҳолига чипталар сотиш ва жойларни захирага қўйишда кўрсатиладиган хизматлар учун

Чипталарни сотишда “Ўзбекистон темир йўллари” томонидан йўловчидан қўшимча воситачилик тўловлар ундирилади. Тўлов қиймати билан танишиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.

Қуйидаги шахслардан чипталарни расмийлаштиришда комиссия ундирилмайди
  • Олий Мажлис сенатори ва депутатлари
  • Махсус ижарага олинган вагонларда ва йўловчи поездларида юрадиган шахслар
  • темир йўл ишчилари бепул расмий ва бир марталик чипталар билан
  • ногиронлар
  • уруш фахрийлари ва уларга тенглаштирилган шахслар

Олдиндан сотиш пайтида тақдим этиладиган бошқа хизматлар (уйингизга, иш жойингиз ёки дам олиш жойингизга чиптани етказиб бериш, йўловчи кассири томонидан тўғридан-тўғри йўловчи поездига чипта бериш ва бошқалар) ташувчи томонидан тасдиқланган нархларда тўланади.

Chat