Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5067 марта ўқилди

Мактабгача таълим ташкилотларида ўқув йили 2 сентябридан кейинги йилнинг 31 майигача бўлган даврни, ёзги соғломлаштириш даври 1 июнидан 31 августигача бўлган даврни ўз ичига олади.  

Боғчада ҳар бир гуруҳдаги бола сони меъёри камида 10 нафар бўлиши, бироқ 30 нафардан ортиқ бўлмаслиги лозим. 

Мактабгача таълим ташкилотларининг иш режими 

Мактабгача таълим ташкилотларидаги гуруҳлар уларда болаларнинг бўлиши давомийлигига қараб:

  • болалар қисқа вақт бўладиган гуруҳлар (кунига 3-4 соат);
  • тўлиқ кунли гуруҳлар (кунига 9, 10,5 ва 12 соат);
  • болалар кечаю кундуз бўладиган гуруҳлар бўлиши мумкин.

Мактабгача таълим ташкилотларининг:

  • болалар 3-4 соат бўладиган гуруҳларида — кундузги уйқу ташкил этилмайди ва бир марталик овқатлантириш ташкил этилиши мумкин;
  • болалар 9 — 10,5 соат бўладиган гуруҳларида — 3 марталик овқатлантириш ташкил этилиши ва кундузги уйқу учун шароитлар яратилган бўлиши керак;
  • болалар 12 соат бўладиган гуруҳларида — 4 марталик овқатлантириш ташкил этилиши ва кундузги уйқу учун шароитлар яратилган бўлиши керак.

Мактабгача таълим ташкилотларининг болалар кечаю кундуз бўладиган гуруҳларида кундузги ва тунги уйқу ҳамда 5 марталик овқатлантириш ташкил этилиши учун шароитлар яратилган бўлиши керак.

  • 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар узлуксиз ухламайдиган муддатнинг тавсия этиладиган максимал давомийлиги 5,5 — 6 соатни ташкил этади.
  • 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун суткалик уйқунинг тавсия этиладиган умумий давомийлиги муддати 12 — 12,5 соатни ташкил этади, шундан 2 — 2,5 соатни кундузги уйқу учун ажратиш тавсия қилинади.

Мактабгача таълим ташкилотининг иш режими ва болаларнинг унда бўлиши давомийлиги унинг уставида белгиланади.

Боғчадаги гуруҳларни тўлдириш

Гуруҳлар ёшга доир тоифалар бўйича тўлдирилганда қуйидаги ёш тоифалари белгиланади:

  1. илк ривожланиш гуруҳи (бир ёшдан уч ёшгача);
  2. кичик гуруҳ (уч ёшдан тўрт ёшгача);
  3. ўрта гуруҳ (тўрт ёшдан беш ёшгача);
  4. катта гуруҳ (беш ёшдан олти ёшгача);
  5. мактабга тайёрлов гуруҳи (олти ёшдан етти ёшгача).

Мактабгача таълим ташкилоти гуруҳларини тўлдириш ва болаларни бир гуруҳдан бошқасига ўтказиш ҳар йили ўқув йили бошлангунига қадар амалга оширилади.

Боғчада тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш
  • Гуруҳ тарбиячиси эрталаб болаларни қабул қилиб олгандан кейин, тарбияланувчиларнинг соғлиги гуруҳ тарбиячилари томонидан ҳамшира назоратида кўрикдан ўтказилади.
  • Бола боғчада бўлган вақтда соғлиғининг ёмонлашуви, шунингдек бошқа нохуш ҳолатлар кузатилган ҳолларда боғча ходимлари томонидан зудлик билан тиббиёт ҳамширасига, шунингдек унинг ота-онасига хабар берилади. Бунда тарбияланувчининг ота-онаси етиб келгунга қадар тиббиёт ходими томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиши лозим.
  • Бола боғчада бўлган вақтда уларни ёлғиз ва назоратсиз қолдириш тақиқланади.
  • Болаларни боғча ҳудудидан ташқарига сайр ёки экскурсияларга олиб чиқиш ички ишлар органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
  • Боғчаларга ҳудудига кириш эшигига қўнғироқ ўрнатилиши ва гуруҳда мавжуд бўлган жавон, илгак, портретлар, шунингдек гул тувакларини жойлаштиришга мўлжалланган махсус мосламалар девор ёки полга маҳкамлаб қўйилиши лозим.

Боғчада овқатланишни ташкил қилиш
  • Мактабгача бўлган ёшдаги болалар учун табиий озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами, уларни ёшига доир физиологик эҳтиёжларига мувофиқ бўлган рационал ва мутаносиб озиқ-овқат билан таъминлаш тартиби Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда белгиланади.
  • Мактабгача таълим ташкилотларида озиқ-овқат сифати устидан назорат Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси, унинг ҳудудий бўлинмалари ва мактабгача таълим органлари томонидан амалга оширилади.
  • Мактабгача таълим ташкилотларида мактабгача бўлган ёшдаги болаларнинг овқатланишини ташкил этиш аутсорсинг услуби билан ҳам амалга оширилиши мумкин.

Болаларни овқатлантиришда фойдаланиш бутунлай тақиқланган маҳсулотлар рўйхати
  • қўзиқоринлар;
  • қайнатилмаган сут;
  • термитик ишлов берилмаган творог ва сметана;
  • сувда яшовчи қушларнинг тухуми ва гўшти;
  • ветеринар кўригидан ўтказилмаган гўшт ва балиқ;
  • уйда тайёрланган яшил нўхат, консерва маҳсулотлари;
  • қопқоғида герметик бузилиш аломати бўлган банкалардаги консерва маҳсулотлари;
  • ифлосланиш ва турли паразитлар билан зарарланиш аломати бўлган ун, крупа, қуруқ мевалар;
  • бузилиш аломати бўлган сабзавотлар;
  • aччиқ овқатлар, зираворлар, овқатга сунъий қўшимчалар;
  • таркибида синтетик ароматизаторлар, сунъий ранг берувчи воситалар қўшилган маҳсулотлар, хусусан газланган ичимликлар, кондитерлик маҳсулотлари, сақич чипс ва бошқалар;
  • тузланган сабзавот ва мевалар;
  • кулинар ёғлар;
  • ёғ массаси 72 фоиздан кам бўлган сариёғ;
  • турли хил колбаса, сосиска ва сарделкалар;
  • майонез, мурч, горчица, хрен, уксус, табиий кофе.

Қуйидаги овқат маҳсулотларини тайёрлаш ёки болаларга бериш тақиқланади:

  • қолиб кетган овқатлар;
  • квас;
  • гўштли ёки творогли блинчик;
  • тухум аралаштирилган макарон;
  • флотча макарон;
  • қовурилган тухум;
  • кремли кондитерлик маҳсулотлари;
  • кремлар;
  • морс;
  • паштет.

Chat