Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

“Мадад” ННТ томонидан “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ахборот, маслаҳат ва услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш” давлат гранти лойиҳаси доирасида Фарғона вилоятида давра суҳбати ташкил этилди

  • 24.06.2022
  • 963 марта ўқилди

Жорий йилнинг 24 июнь куни “Мадад” ННТ томонидан “Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ахборот, маслаҳат ва услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш” давлат гранти лойиҳаси доирасида ЎзННТМА ва унинг Фарғона вилояти ҳудудий бўлинмаси, давлат органлари, Фарғона вилоятида фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирни “Мадад” ННТ ижрочи директори Т.Турсунов очиб, Муассасанинг расмий веб-сайти ҳисобланган “Advice.uz” ҳуқуқий ахборот порталида, давлат гранти лойиҳаси доирасида республикамизда фаолият юритаётган нодавлат нотижорат ташкилотлари бўйича алоҳида бўлим яратилганганлиги, бўлимда ННТлар асосий фаолиятига доир маълумотлар, ҳуқуқий ахборот ва контентлар жойлаштирилганлиги ҳамда улар ўзларига керакли бўлган ҳуқуқий материаллар билан танишиш ва фойдаланиш имкониятига эга бўлганлигини таъкидлади.     

Давра суҳбати давомида унда иштирок этган 30 га яқин нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари бошқа вакилларининг ННТ ходимлари ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган фикр-мулоҳазалари, шунингдек, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлари тингланди.

Тадбир якуни бўйича ННТ раҳбарлари ва ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш бўйича ўқув семинар, тренинг машғулотлари ва ҳуқуқий маслаҳат соатларини мунтазам равишда ташкил этиб боришга келишиб олинди.

Chat