
Машғулотлар давомида Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди бошқарув раиси С. Юсупов томонидан харидларни амалга ошириш, хизмат кўрсатиш шартномаларини расмийлаштириш, харажатларни асослаш ва молиявий назорат, ички аудит ҳамда молиявий хато ва фирибгарлик хавфларининг олдини олиш масалалари ёритилди. Шунингдек, давлат грантлари, субсидиялар ва давлат ижтимоий буюртмаларида иштирок этиш тартиби юзасидан тушунтиришлар берилди.

Жамоат фонди бош мутахассиси А. Муродалиев томонидан эса грант маблағларини мақсадли сарфлаш, харажатларни ҳужжатлаштириш, алоҳида ҳисоб юритиш ва донорлар талабларига мувофиқ молиявий ҳисоботларни тайёрлаш масалаларига тўхталиб ўтилди.
.jpg)

Бундан ташқари, корпоратив ижтимоий масъулият (CSR), хусусий сектор билан ҳамкорлик, ҳомийлик маблағларини жалб қилиш, ННТларнинг молиявий барқарорлик стратегиясини ишлаб чиқиш ва захира маблағларини шакллантириш бўйича амалий маълумотлар тақдим этилди.
