Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 16727 марта ўқилди

Қишлоқ жойларда тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича қуриладиган турар-жойни сотиб олиш учун имтиёзли ипотека кредитлари ажратилади. Бунда гаров сифатида қуриладиган уй-жой қўйилади.

  • Арзон уй-жой — 0,02 га ўлчамли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар ва тўрт қаватли арзон кўп квартирали (2 ва 3 хонали) уйлар.
  • Тасдиқланган намунавий лойиҳа бўйича қурилаётган уй-жой ёки арзон уй-жой қиймати банкнинг имтиёзли ипотека кредитлари ҳисобига якка тартибдаги қурувчи томонидан якка тартибдаги қурувчининг ўз маблағлари, якка тартибдаги қурувчининг иш берувчиси ҳисобланган юридик шахсларнинг маблағларидан ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалардан тўланади.
  • Бошланғич бадал —арзон уй-жойлар смета қийматининг камида 10 фоизи миқдорида тўланади.
  • Банкнинг кредит комиссияси қарори асосида қарз олувчининг мулкида ёки юридик ва жисмоний шахсларнинг кафиллигида бўлган бошқа кўчмас мулк ҳам ипотека кредитини қўшимча таъминлаш сифатида қабул қилиниши мумкин.

Имтиёзли ипотека кредитини олиш учун қуйидаги банкларга мурожаат қилинади

Имтиёзли ипотека кредитини олиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим этилади
  • комиссиянинг ёзма тавсияси (туман ҳокимлиги ҳузурида ташкил этиладиган);
  • кредит олишнинг мақсади, таъминланганлиги, кредит муддати ва суммаси кўрсатилган ҳолда ипотека кредити олишга буюртманома;
  • талабгор (биргаликда қарз олувчи)нинг паспорти нусхаси;
  • талабгор (биргаликда қарз олувчи)нинг молиявий аҳволини тасдиқловчи ҳужжатлар;
  • дастлабки бадал жамғарма омонат ҳисоб рақамига жойлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотнома;
  • инжиниринг компаниясининг филиали билан тузилган дастлабки шартноманинг нусхаси.

Аризани кўриб чиқиш муддати – 15 банк куни.

  • Ижобий қарор қабул қилинганда банк ва қарз олувчи ўртасида ипотека шартномаси тузилади.

Кредит олишда қарз олувчи қуйидаги харажатларни қоплаши керак
  • ипотека шартномасини нотариал тасдиқлаш учун давлат божини тўлаш;
  • гаровга қўйилган кўчмас мулкни суғурталаш билан боғлиқ харажатлар;
  • мулкнинг қийматини аниқлаш бўйича баҳоловчи ташкилот хизматларига ҳақ тўлаш.


2020 йил 1 майдан бошлаб 2022 йил 1 январга қадар жисмоний шахсларга хусусий пудрат ташкилотлари томонидан тайёр ҳолда топшириш шартисиз (пардоз ишларини амалга оширмасдан) қурилган квартираларни бирламчи уй-жой бозорида сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишга рухсат берилди.

Аҳолига ажратиладиган ипотека кредитлари муддати 20 йилгача узайтирилди.

Chat