Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 23860 марта ўқилди

«Темир дафтар»га киритилган оилалар фарзандларининг, шунингдек, «Ёшлар дафтарига» киритилган ёшларнинг мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида тўлов-контракт асосида ўқиш бўйича йиллик харажатларини тўлаб бериш «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан Васийлик кенгаши қарорига мувофиқ тўлов-контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаган миқдорда амалга оширилади.          


  • Профессионал ва олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчи-талабалар тўлов-контракт харажатларининг бир қисмини тўлаб беришни сўраб Васийлик кенгашига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
  • ариза;
  • тўлов-контракт асосида ўқиш ҳақида белгиланган тартибда расмийлаштирилган шартнома (контракт). Контрактда ўқишнинг белгиланган муддати ва бир йил учун тўлов миқдори кўрсатилган бўлиши лозим.
  • Мазкур масала бўйича мурожаат қилган фуқаро тўлов-контракт суммасининг қолган қисмини тўлаш имкониятини асослантириши лозим.

Белгиланган тўлов-контракт маблағлари профессионал ёки олий таълим муассасасининг ҳисоб рақамига маблағ ўтказиш йўли билан берилади.


«Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг хорижий тиллар ва умумтаълим фанлари бўйича нодавлат таълим ташкилотларида ўқиш харажатларининг бир қисмини, шунингдек, улар бўйича миллий сертификатлар олиш учун ўтказиладиган имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Chat