Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 100279 марта ўқилди

Temir daftar” nima?

«Темир дафтар» — ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир ҳамда сектор раҳбарлари томонидан алоҳида назоратга олинган оилаларни қайд этиш, муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назоратини олиб бориш бўйича маълумотлар базаси.     

  • Темир дафтарга қуйидаги тоифадаги оилалар киритилади:

    а) бир вақтнинг ўзида оилада:

    • меҳнатга лаёқатли шахс мавжуд бўлмаса ёки ягона боқувчиси оғир касал ёки ногиронлиги бўлган оила аъзоси (лари)ни парвариш қилиш билан банд бўлса;
    • оғир касал ёки ногиронлиги бўлган оила аъзоси мавжуд бўлса;
    • оиланинг моддий аҳволи оғир бўлса;
    • уй-жойи йўқ ёки ҳолати ёмон аҳволда бўлса;

    б) бир вақтнинг ўзида оилада:

    • меҳнатга лаёқатли шахс мавжуд бўлмаса ёки ягона боқувчиси оғир касал бўлса;
    • оила аъзоси ёлғиз ёки ёлғиз яшовчи бўлса;
    • оиланинг моддий аҳволи оғир бўлса;
    • уй-жойи йўқ ёки ҳолати ёмон аҳволда бўлса;
    • в) бир вақтнинг ўзида оилада:
    • меҳнатга лаёқатли шахс мавжуд бўлмаса ёки ягона боқувчиси оғир касал ёки ногиронлиги бўлган оила аъзоси (лари)ни парвариш қилиш билан банд бўлса;
    • боқувчисини йўқотган бўлса;
    • оиланинг моддий аҳволи оғир бўлса;
    • уй-жойи йўқ ёки ҳолати ёмон аҳволда бўлса;

    г) бир вақтнинг ўзида оилада:

    • ягона боқувчи 3 ва ундан ортиқ вояга етмаган фарзандларини тарбиялаётган ёлғиз она (ота, васий ёки ҳомий) бўлса;
    • оиланинг моддий аҳволи оғир бўлса;
    • уй-жойи йўқ ёки ҳолати ёмон аҳволда бўлса;

    д) бир вақтнинг ўзида оилада:

    • 2 ва ундан ортиқ оила аъзоларида оғир касаллик ёки I ва II гуруҳ ногиронлиги белгиланган бўлса;
    • оиланинг моддий аҳволи оғир бўлса;
    • уй-жойи йўқ ёки ҳолати ёмон аҳволда бўлса.

 «Темир дафтар»га кириш учун «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими орқали ёки бевосита «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларига бориш орқали тақдим этган мурожаати ёхуд «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг ижтимоий ходимлари томонидан хонадонма-хонадон юриш жараёнида аниқланган ҳолатлар бўйича киритилади.

  • Оиланинг «Темир дафтар»га киритиш ҳақидаги мурожаати ёки ижтимоий ходим томонидан аниқланган ҳолатлар бўйича икки иш кунида «Инсон» ижтимоий хизматлар марказларининг ижтимоий ходимлари томонидан ушбу оилалар (шахслар)нинг белгиланган тоифага тўғри келиши кейс-менежмент усули орқали ўрганиш натижасида аниқланади.
  • Шакллантирилган тавсиянома бир иш куни ичида кўриб чиқиш учун «Маҳалла еттилиги»га киритилади.

«Темир дафтар»га киритилган оилага:
  • қонунчиликда белгиланган тартиб ва миқдорларда «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» ҳамда Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси, Ҳунармандчилик ва касаначиликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда «Саховат ва кўмак» жамғармаси орқали ижтимоий ёрдам кўрсатилади ва субсидиялар ажратилади;
  • уларнинг розилиги билан ҳомийлик ёрдамларини мақсадли жалб қилиш учун тегишли маълумотлар очиқ тарзда «Ижтимоий ҳимоя» АТдаги краудфандинг платформасида акс эттирилади.

Краудфандинг платформаси орқали:

  • хайрия қилиш истагида бўлган шахслар кейсларни кўриб чиқиб, тўлиқ ёки қисман ҳомийлик қилиши мумкин;
  • ҳомийлик ёрдамлари тўғридан-тўғри натура шаклида муҳтож оиланинг ўзига ёки «Саховат ва кўмак» жамғармасига мақсадли равишда йўналтирилиши мумкин;
  • кўрсатилган ёрдамлар ижтимоий ходим томонидан краудфандинг платформасида акс эттириб борилади;
  • очилган кейсларни хайрия қилувчилар географик ҳудудлар кесимида кўриши мумкин.

«Темир дафтар»га киритилган оилаларга бир йил давомида «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган ёрдамлар сони чекланмайди.

«Темир дафтар»дан оилалар қуйидаги ҳолларда чиқарилади:
  • ҳар бир тоифа бўйича белгиланган ёрдамлар тўлиқ кўрсатилганда;
  • тўлиқ давлат таъминотига олинганда;
  • ўз аризасига кўра;
  • «Темир дафтар»га киришда нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланганда;
  • бошқа давлатларга доимий яшаш учун чиқиб кетганда;
  • суднинг озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи ҳукми қонуний кучга кирганда;
  • шахс вафот этган тақдирда ёки суд қарори асосида бедарак йўқолган деб топилганда.

Chat

Ҳуқуқий ёрдам керакми?

Ҳуқуқий маслаҳат керакми бизга ёзинг!