Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7097 марта ўқилди

Яшаш жойига доимий рўйхатга туриш учун ариза юбориш

Бу қандай ишлайди?

  1. Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки Давлат хизматлари марказлари орқали ариза берилади ва тўлов амалга оширилади; бунда ариза бериш учун аризачи уй-жойнинг кадастр рақамини ва доимий рўйхатга қўйилаётган шаснинг ЖШ ШИРни билиши лозим.
  2. Сўровнома шаклини тўлдириб, тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларига юборилади.
  3. Сўровнома тушгандан кейин фуқаро ҳақидаги маълумотларни автоматик тарзда тегишли маълумотлар базаларидан текширилади.
  4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимлари томонидан доимий рўйхатга олиниши ҳақида QR-CODE билан ҳимояланган қайд варағини расмийлаштиради ва ариза берувчига (электрон тарзда) юборилади.

Ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Боғланиш: Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш идоралари алоқа рақамлари

Хизматдан фойдаланувчилар: Жисмоний шахслар

Хизматни кўрсатиш муддати: 1 кун мобайнида

Хизмат нархи: Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдорида.

Ягона портал орқали топширилганда миқдори: Йиғим - 0.018 БҲМ

Chat