Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7634 марта ўқилди

Ташувчи — шаҳар йўловчилар транспортида, темир йўл, ҳаво, автомобиль, дарё транспортида ва бошқа транспортда йўловчиларни ҳамда уларнинг мол-мулкини тижорат асосида ташиш бўйича хизматлар кўрсатувчи ва бунинг учун махсус рухсатномага (лицензияга) эга бўлган юридик шахс.

Ташувчи йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун ўз фуқаролик жавобгарлигини ташиш бўйича хизматлар кўрсатиш бошлангунига қадар суғурталаши шарт.

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини тузиш учун ташувчининг ёзма шаклдаги аризаси асос бўлади. Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси 1 йил муддатга тузилади. Йўловчиларни ва уларнинг мол-мулкини автомобилда ташишни амалга оширувчи ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси 3 ойдан 1 йилгача бўлган муддатга тузилиши мумкин.

Суғурталовчи суғурта шартномасини тузишдан бош тортишга ҳақли эмас.

Суғуртани тасдиқловчи ҳужжат шартнома ва суғурта полиси ҳисобланади. Суғурта полиси суғурта мукофоти ташувчи томонидан тўланганидан кейинги 3 иш кунидан кечикмай берилади.

Зарур ҳужжатлар:
  • ариза;
  • ташувчининг фаолиятини амалга ошириш учун махсус рухсатноманинг (лицензиянинг) ташувчи томондан тасдиқланган нусхаси;
  • суғурта мукофотининг ҳисоб-китоби, агар ўтган йилда ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси тузилган бўлса.

Фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасида қуйидагилар кўрсатилиши керак:
  • шартнома предмети;
  • суғурта пули ва суғурта мукофоти;
  • шартноманинг кучга кириш санаси ва амал қилиш муддати;
  • тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
  • тарафларнинг жавобгарлиги;
  • низоларни ҳал этиш тартиби;
  • шартномани ўзгартириш, бекор қилиш ва муддатидан олдин тугатиш тартиби.

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси бўйича суғурта пули битта йўловчига 44 млн. сўм миқдорда белгиланади, улардан:

  • 40 млн. сўми — йўловчининг ҳаёти ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун;
  • 4 млн. сўми — йўловчининг мол-мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш учун.

Ташувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Суғурталовчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

Шартномасининг амал қилиши қуйидаги ҳолларда муддатидан олдин тўхтатилади:
  • ташувчи тугатилганда ёки қайта ташкил этилганда;
  • ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномаси суд қарорига кўра ҳақиқий эмас деб эътироф этилганда.

Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасининг амал қилиши қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатларда ҳам муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин.

Chat