Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 65377 марта ўқилди

Болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза бериш тизими  йўлга қўйилади

Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда, оилани кам таъминланган деб эътироф этиш ва унга тегишли равишда болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тайинлаш рад этилади
  • а) ариза берувчи оиласининг ҳар бир аъзосига тўғри келадиган бир ойлик ўртача жами даромад ушбу Низомнинг 7-бандида белгиланган мезондан ошганда;
  • б) идоралараро электрон ахборот тизими орқали олинган маълумотлар бўйича Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрида жами биттадан ортиқ кўчмас мулк ва ер участкаси ёки бир ва ундан ортиқ нотурар жойлари мавжуд бўлганда.
  • Ушбу Низомга 3а-иловага мувофиқ олинган маълумотлар бўйича ариза берувчи ёки унинг оила аъзолари фойдаланувида бўлган бир ва ундан ортиқ даромад олиб келувчи нотурар жойлари мавжуд бўлганда;
  • в) ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўз номига расмийлаштирилган ёки ушбу Низомга 3а-иловадаги шакл бўйича маълумотномага мувофиқ ариза берувчи ёки унинг оила аъзолари фойдаланувида бўлган ёхуд ишончномага асосан қуйидагилар мавжуд бўлганда:
  • ишлаб чиқарилган муддати 12 (оила аъзоси I ёки II гуруҳ ва 18 ёшгача болаликдан ногирон бўлса 7) йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган енгил автотранспорт воситаси;
  • ишлаб чиқарилган муддати 15 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган юк ташувчи автотранспорт воситаси, автобус, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси;
  • жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган енгил ва юк ташувчи автотранспорт воситалари, микроавтобус, экскаватор, трактор, комбайн, юк ташувчи автотранспорт воситаларининг тиркамалари ва ярим тиркамалари, автокран ва бошқа қурилиш техникаси;
  • г) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг тижорат банкларидаги депозит ҳисобварақларида ариза берилган ойда амалда бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ миқдорда маблағлари мавжуд бўлганда;
  • д) ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида ариза берилган ойда бозор қиймати меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг беш баравари ва ундан ортиқ суммани ташкил этувчи қимматли қоғозлар мавжуд бўлганда;
  • ва бошқалар.

Ушбу қоида қуйидагиларга нисбатан қўлланилмайди:
  • бола уч ёшга тўлгунига қадар парвариш қилилаётган оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга);
  • таълим муассасаларида ўқиётганларга (таълимнинг кечки ва сиртқи шакллари бундан мустасно);
  • ишламайдиган пенсионерларга, давлат пенсияси тайинлаш учун зарур иш стажига эга бўлмаган шахсларга ва меҳнатга лаёқатсизлик юзасидан нафақа олувчи фуқароларга, ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга, I ёки II гуруҳ ва болаликдан ногиронлиги бўлган 18 ёшгача шахсларга;
  • амалда томорқа ер ва/ёки деҳқон хўжалигини юритиш билан банд бўлган оила аъзоларига;
  • 18 ёшгача болаликдан ногиронлиги бўлган, шу жумладан ОИВ инфекциясига чалинган шахсларнинг оналарига (онаси бўлмаган ҳолда отасига), оила аъзоси ҳисобланган I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсни ёки ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексаларни парвариш қилаётганларга;
  • чет элда ишлайдиган ёки чет элда тадбиркорлик ва бошқа фаолиятни амалга оширувчи оила аъзоларига;
  • суднинг қонуний кучга кирган ҳукми бўйича жазони ижро этиш муассасаларида бўлганлиги муносабати билан оилада бўлмаган аъзоларига;
  • оиланинг чақириқ бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган аъзоларига;
  • боласини ёлғиз тарбиялаётган ёлғиз оналар (оталар)га ҳамда никоҳи бекор қилинган аёлларга;
  • Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга;
  • туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимларига иш қидирувчи сифатида расмий мурожаат қилган ёки ишсиз сифатида рўйхатга олинган, ушбу бўлим томонидан касбга тайёрлашга, қайта тайёрлашга ёки малака оширишга юборилган, шунингдек, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига киритилган шахсларга;
  • тўрт ва ундан ортиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган фарзанди мавжуд бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли ҳар бир аъзосига нисбатан.


Мазкур банднинг фақат «л» кичик банди асосида болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлаш рад этилган оилалар «Ягона реестр» АТ орқали белгиланган тартибда кам таъминланган деб эътироф этилади. Бунда оилага болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинланмайди, лекин мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича маълумотнома тақдим этилади.


  • Кам таъминланган оилаларга бериладиган нафақалар ва моддий ёрдам (3 ёшгача ва 18 ёшгача бола нафақаси)
  • Оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган ўртача бир ойлик даромад ҳажмини аниқлаш
  • Болалар нафақаси ёки моддий ёрдамни тўлаш ва тўхтатиш
Chat

Ҳуқуқий ёрдам керакми?

Ҳуқуқий маслаҳат керакми бизга ёзинг!