Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8174 марта ўқилди

Транспорт воситалари эгалари транспорт воситаларидан фойдаланишда бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун ўз фуқаролик жавобгарлигини Қонунда белгиланган тартибда ва шартларда суғурталашлари шарт.

Фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш мажбурияти қуйидагиларга татбиқ этилмайди:
  • энг катта конструктив тезлиги соатига 20 километрдан ошмайдиган транспорт воситалари;
  • тиркамалар ва икки, уч ғилдиракли ёки иш ҳажми 50 куб сантиметргача бўлган двигатель ёки инсон ёхуд ҳайвон кучи билан ҳаракатга келтириладиган бошқа транспорт воситалари;
  • Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг транспорт воситалари, бундан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг хўжалик фаолиятини таъминлаш учун фойдаланиладиган автобуслар, енгил автомобиллар, бошқа транспорт воситалари мустасно;
  • чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган транспорт воситалари, агар улар эгаларининг фуқаролик жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган халқаро мажбурий суғурта тизимлари доирасида суғурталанган бўлса.

Транспорт воситасига эгалик қилиш ҳуқуқи вужудга келганда транспорт воситаси эгаси унга эгалик қилиш ҳуқуқи вужудга келган кундан эътиборан 10 кундан кечиктирмай ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурталаши шарт.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириб келганда ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қиладиган халқаро мажбурий суғурта тизимларининг суғурта полислари мавжуд бўлмаган тақдирда, чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вақтинча фойдаланилаётган транспорт воситалари эгалари ўз фуқаролик жавобгарлигини суғурталаши шарт.

Қуйидагилар оқибатида фуқаролик жавобгарлигининг юзага келиши суғурта ҳодисаси ҳисобланмайди.

Мажбурий суғурта шартномаси 1 йил муддатга тузилади. Автотранспортдан мавсумий фойдаланишда унинг эгаси суғурта шартномасини фойдаланиш муддатига тузиши мумкин (6 ойдан кам бўлмаган муддатга).

Мажбурий суғурта амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат суғурта полиси ва махсус давлат белгиси ҳисобланади.

Жабрланувчининг ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига етказилган ҳамда мажбурий суғурта шартномаси бўйича ўрни қопланадиган зарарнинг миқдорини аниқлаш тартиби.

Chat