Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7150 марта ўқилди

Таэквондо (WT)ни олимпия спорт тури сифатида оммалаштириш, ёшлар орасидан спортчиларни саралаб олиш тизимини яхшилаш, миллий терма жамоаларимизнинг нуфузли спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.07.2022 йилдаги ПҚ-337-сонли қарори қабул қилинди

Қуйидагилар 2022 — 2024 йилларда таэквондо (WT) спорт турини (кейинги ўринларда — таэквондо) ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгиланди:
  • таэквондони аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, иқтидорли спортчиларни, шу жумладан спортчи-аёлларни аниқлаш, танлаш ва саралаш (селекция) ҳамда уларни профессионал спортчилар сифатида тайёрлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш;
  • мактабгача ёшдаги болаларда таэквондонинг «Пумсе» (poomsae) йўналишига қизиқиш уйғотиш орқали нафас олиш, хотира ва концентрацияни яхшилаш, вестибуляр аппаратни чиниқтириш каби соғломлаштириш ишларини олиб бориш, шунингдек, истиқболда мактабгача таълим ташкилотларида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан ҳамкорликда «Kids таэквондо» лойиҳасини ишга тушириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, кўп болали оилалар фарзандларининг таэквондо билан шуғулланиши учун ҳудудларда «Таэквондо (WT) ҳамма учун» дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш; ва бошқалар

Таэквондо (WT) спорт турини 2022-2024 йилларда кенгроқ ривожлантириш дастури.

Ўзбекистон таэквондо (WT) ассоциациясининг 2023 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда:
  • республиканинг барча ҳудудларида 4 сентябрьБутунжаҳон таэквондо кунига бағишланган таэквондо фестивали;
  • таэквондо ва паратаэквондо бўйича «G2» даражасидаги нуфузли «Uzbekistan Open» халқаро турнири;
  • таэквондо бўйича умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари, шунингдек, ўрта-махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларининг ўқувчи ва талабалари ўртасида «Вазир кубоги» мусобақаларини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.

2023 йил 1 сентябрга қадар Таэквондо академиясининг қурилишини якунлаш бўйича топшириқ берилди.

Қуйидагилар Таэквондо академиясининг асосий вазифалари этиб белгиланди:
  • таэквондо, шу жумладан паратаэквондо (WT) бўйича спортчилар, тренерлар, тренер-селекционерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларнинг касбий маҳорати ва малакасини ошириш;
  • таэквондо, шу жумладан паратаэквондо (WT) бўйича профессионал, юқори малакали спортчилар, тренерлар, тренер-селекционерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларни халқаро талаблар асосида тайёрлашга кўмаклашиш;
  • таэквондо, шу жумладан паратаэквондо (WT) бўйича ўқув дастурлар ва методологияни янгилаш, ёшларнинг тайёргарлик жараёнига илғор инновацион технологияларни жорий этиш;
  • маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида семинар-тренинглар, мастер-класслар, ўқув машғулотлари ташкил этиш.

2022 йил 1 октябрдан бошлаб Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида «Таэквондо ва спорт фаолияти» факультети ҳузурида Спортчиларни илмий-услубий ва тиббий-биологик таъминлаш муаммолари лабораторияси ташкил қилинди ва унинг фаолияти университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилди.

Chat