Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 31 марта ўқилди

Пансионат - Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган 18 ёшдан бошлаб I ва II гуруҳлар ногиронлиги бўлган шахслар ҳисобланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексига мувофиқ уларни парвариш қилиши шарт бўлган биринчи даражадаги қариндошлари ёки васийлари бўлмаган ёлғиз кексалар, уруш ва меҳнат фахрийлари, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар учун тиббий-ижтимоий хизматларни кўрсатадиган давлат тиббий-ижтимоий муассасаси ҳисобланади.

Пансионатга қабул қилишга қарши кўрсатмалар
  • тез-тез, ҳар ойда 5 мартадан кўп тутқаноқ содир бўладиган эпилепсия, мунтазам тутқаноқларга, эпилептик мақомга, кун охирига бориб бўшашувчанликка, дисфорияларга мойиллик;
  • беморнинг ўзи ва атрофидагилар учун хавфли бўлган мойилликнинг қўпол бузилишлари ва ахлоқий дағаллик билан бирга кечадиган руҳий касалликлар;
  • жараённинг фаол босқичидаги сил касаллиги;
  • юқумли тери ва соч касалликлари;
  • ўткир юқумли касалликлар;
  • салбий жараёндаги ёмон ҳолатда ўтадиган шиш касалликлари ва рецидивлари;
  • таносил касалликлари.

Пансионатга қабул қилиш чоғида юқори ҳарорат ёки ноаниқ этиологияли тошма топилган шахслар ҳудудий даволаш-профилактика муассасаларига юборилади.

Пансионатга қабул қилишда талаб этиладиган ҳужжатлар

Ҳудудий бўлимлар томонидан қуйидаги маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграцион платформаси орқали олинади:

  • пансионатга расмийлаштирилаётган шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат;
  • пенсия гувоҳномасининг (мавжуд бўлса);
  • хизмат кўрсатганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (мавжуд бўлганда);
  • расмийлаштирилаётган шахсга ногиронлик белгиланган тақдирда тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан берилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотнома;
  • белгиланган тартибда тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан берилган ногиронлиги бўлган шахсни реабилитация қилишнинг якка тартибдаги дастури;
  • рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар;
  • туман (шаҳар) ҳокимининг ёлғиз шахс сифатида ҳисобга олиш тўғрисидаги қарори нусхаси;
  • пансионатга расмийлаштирилаётган шахснинг 2 дона (6 см х 4 см ҳажмли) фотосурати.

  • Пансионатга қабул қилиш, шунингдек ундан кўчириш Агентликнинг Васийликка олинувчиларни тиббий-ижтимоий муассасаларга юбориш, шунингдек биридан иккинчисига ўтказиш (кўчириш) бўйича доимий фаолият юритувчи махсус комиссияси қарорига мувофиқ пансионатнинг директори буйруғи асосида амалга оширилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига мурожаат қилиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг ёки "1003" ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

Chat