Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 97622 марта ўқилди

Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистонда вақтинча ёки доимий бўлишлари мумкин.

  • Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш тартиби билан ҳаволада танишинг.
  • Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ички ишлар органларининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари (кейинги ўринларда — МваФРБ), жойлаштириш воситалари ёки даволаш муассасалари орқали вақтинча рўйхатга олинадилар. Вақтинча рўйхатга олинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга жисмоний шахс шахсий идентификация рақами рўйхатга олинган ҳудудий МваФРБ томонидан уларнинг ёзма мурожаатларига асосан берилади.

Вақтинча рўйхатга олинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхатга олинган жойларида яшашлари лозим.

  • Вақтинча рўйхатга олинишнинг муддати чет эл фуқароси ва фуқаролиги бўлмаган шахс Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси назорат-ўтказиш пункти орқали кириб келган санадан кейинги куннинг 00:01 соатидан бошлаб ҳисобланади.

Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни вақтинча рўйхатга олиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади

  • жойлаштириш воситалари ва даволаш муассасалари маъмурияти томонидан улар келиб жойлашган вақтда, қанча муддат бўлишларидан қатъи назар, «E-mehmon» дастури ёрдамида;
  • чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни таклиф қилган (қабул қилаётган) ва уларга турар жой берган жисмоний шахслар томонидан:
  1. чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддати 30 кундан ошмаса, улар келиб жойлашган пайтда «E-mehmon» дастури ёрдамида ёки уч иш куни ичида ҳудудий МваФРБга мурожаат этиш орқали;
  2. агар чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг бўлиш муддати 30 кундан ошса, уч иш куни ичида ҳудудий МваФРБга мурожаат этиш орқали;
  • мустақил равишда саёҳат қилаётган, палаткали лагерларда ва тунаш учун жойлашиш воситасига айлантирилган ер транспортида яшаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар келганларидан кейин 3 иш куни мобайнида туристик-ахборот марказларига ёки яқин орадаги жойлаштириш воситаларига мурожаат қилиш йўли билан «E-mehmon» дастури орқали.

Вақтинча рўйхатга олинишнинг қуйидагилар озод қилинадилар
  • республикага Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг таклифига мувофиқ келган хорижий мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарлари, парламент ва ҳукумат делегацияларининг аъзолари, ушбу делегацияларнинг техник ходимлари, санаб ўтилган шахсларнинг оила аъзолари;
  • Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан берилган ҳужжатлар (қизил ва мовий рангли Laissez-Passer паспорти) бўйича Ўзбекистон Республикасига келган шахслар;
  • Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аккредитация қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
  • 16 ёшга тўлмаган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
  • Ўзбекистон Республикасига байрам ва дам олиш кунларида ёки оддий кунларда уч иш кунигача бўлган муддатга келадиган ҳамда шу кунлар давомида республикадан чиқиб кетадиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар;
  • саёҳат қилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, агар уларнинг республиканинг ҳар бир аниқ аҳоли пунктида бўлиш муддати уч кундан ошмаса, уларнинг бўлганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлардан (хизматлардан фойдаланганлигини, товарлар харид қилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар, фото ёки видеотасвирлардан) бири мавжуд бўлганда. Бунда битта аҳоли пунктида узлуксиз рўйхатдан ўтиш талаби қўйилмайди;
  • ва бошқа шахслар.

Бошқа давлатлардан келган ва доимий прописка қилиниш ҳуқуқига эга бўлган шахслар — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар тоифалари.

  • Ўзбекистон Республикасида доимий яшашга рухсатнома олиш учун вилоятга бошқа давлатлардан келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар вақтинча пропискадан ўтган жойлари бўйича туман (шаҳар) ички ишлар бошқармаларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қиладилар.
  • Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги сайти билан ҳаволада танишинг.
Chat