Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 19542 марта ўқилди

Қуйидаги шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкноталар муомалага яроқли тўлов воситаси ҳисобланади
  • банкнота тасвирини (шаклини) аниқлаш имконини берадиган даражада сийқаланган ва ифлосланган бўлса (сийқаланиш банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган ва асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган ҳолатлар бундан мустасно);
  • банкнота энининг (бўйининг) тўртдан бир қисмидан ошмаган ёпиштирилган йиртиқларга эга бўлса;
  • ёпиштириб қўйилган бурчаклари ёки қисмлари (1 sm2 дан ошмаган) бўлса ҳамда йиртиб олинган бурчаклари ёки қисмлар аниқ ушбу банкнотага тегишли бўлса;
  • майда доғлар, ёзувлар, штамп изи бўлганда (бунда ёзув ёки штамп изи икки донадан ортиқ бўлса, банкнота тугатилганлиги, сохталиги ёки намунавийлигини тасдиқловчи штамплар бундан мустасно) ҳамда улар банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган бўлса;
  • банкнотада диаметри 1 mm дан ошмаган ва иккитадан ортиқ тешиклар бўлса, бунда тешиклар банкнотанинг ҳақиқийлигини аниқлашга халақит бермайдиган ва асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиғини тўсиб қўймаган бўлиши керак.

  • Шикастланган банкноталарни айирбошлашда банк ходими томонидан икки нусхада маълумотнома расмийлаштирилади ва унинг бир нусхаси жисмоний шахсга берилади.
  • Тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларнинг шикастланган банкноталарини миллий валютага айирбошлаш ёки шу турдаги шикастланмаган банкноталарга алмаштириш, майдалаш, йириклаш ҳамда конверсия операцияларни амалга оширишни рад этишга йўл қўйилмайди.
  • Бундай турдаги операциялар амалга оширилганда банк томонидан воситачилик ҳақлари ундирилиши мумкин.

Қуйидаги шикастланиш белгилари мавжуд бўлган банкноталар муомалага яроқсиз тўлов воситаси ҳисобланади
  • бўлакларга ажратилган, шу жумладан ёпиштирилган бўлса;
  • дастлабки ранги ўзгарган ёки ранги ўчган бўлса;
  • ёнган ёки куйган ҳолатда бўлса;
  • қонуний тўлов воситаси эканлигини кўрсатувчи асосий белгиларидан бирининг 50 фоизидан ортиқ қисмига мой, бўёқ ёки сиёҳ тўкилган бўлса;
  • банкнотада кимёвий реактивлар таъсири бўлса;
  • муайян даражада қасддан шикастланган ҳолда тасвир (сурат, портрет) ўзгартирилганда, номинали ўзгартирилган, ҳимоя ипчалари олиб ташланган, катта ҳажмдаги ёзувлар бўлса;
  • банкнотлар аниқ босма хатога эга бўлган (сув белгиси ёки ҳимоя ипчаларининг йўқлиги ёки нотўғри жойлашганлиги), тасвирлари тўлиқ босилмаган ёки суркалиб кетган бўлса;
  • банкнота геометрик ўлчамининг 3 mm га тенг ёки ундан ортиққа ўзгарган бўлса;
  • банкнота тасвирини (суратини, портретини, шаклини) аниқлаш имконини бермайдиган даражада сезиларли сийқаланган ва ифлосланган бўлса;
  • ўзининг қаттиқлик даражасини сезиларли даражада йўқотиб, юмшоқ ҳолга келган банкнотлар.

  • Тижорат банклари томонидан шикастланиш белгилари мавжуд муомалага яроқли банкноталар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш, шунингдек муомалага яроқсиз банкноталарни инкассога қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.
  • Валюта айирбошлаш шохобчалари томонидан жисмоний шахсларнинг муомалага яроқсиз банкноталарини инккассога қабул қилишни рад этиш ман этилади.
  • Банкноталарни инкассога қабул қилиш жисмоний шахснинг аризаси билан бирга шахсини тасдиқловчи ҳужжатини  тақдим этган ҳолда амалга оширилади.
  • Жисмоний шахсларнинг муомалага яроқсиз банкноталарини эмитент-банк  томонидан айирбошлаб бериш рад этилиши мумкин.
  • Банкнота инкассога қабул қилинганда жисмоний шахсга бу ҳақда маълумотнома берилади.
  • Тижорат банклари томонидан жисмоний шахсларнинг муомалага яроқсиз банкноталари билан боғлиқ валюта айирбошлаш операциялари амалга оширилганда воситачилик ҳақлари ундирилиши мумкин.
  • Эмитент банк  инкассога қабул қилган банкнотани алмаштириб берганда тижорат банки уни жисмоний шахснинг чет эл валютаси ёки миллий валютадаги ҳисобварағига ўтказиши ёки унинг хоҳишига кўра нақд шаклда бериши мумкин.

Марказий банк ишонч телефони

Chat