Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 12356 марта ўқилди

Донор — ўз қони ва унинг таркибий қисмларидан бир қисмини тиббиёт эҳтиёжлари учун ихтиёрий равишда берувчи жисмоний шахс.

Қон ва унинг таркибий қисмларини тиббиёт эҳтиёжлари учун топшириш донор томонидан ихтиёрийлик асосида ҳақ эвазига ёки бепул амалга оширилади.

Донор 18 ёшга тўлган ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилган шахслар бўлиши мумкин. Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш олдидан шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва саломатлиги тўғрисида ҳужжат бериш бепул амалга оширилади.

Қонни тўплаш давлат соғлиқни сақлаш муассасасининг қон билан ишлаш хизмати томонидан амалга оширилади.

Қон топшириш учун муайян шахс паспорти ёки шахсиини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этиши шарт.

Қон ва унинг таркибий қисмларини топширишда донор қуйидаги ҳуқуқларга эга:
  • соғлиғи сақланиши кафолатининг тиббиёт ходимлари томонидан таъминланиши;
  • соғлиғига етказилган зарарнинг ўрни қопланиши;
  • бепул овқат билан таъминланиш.

Донор бўлишга розилик билдирган шахс тиббий кўрикдан ўтиш пайтида ўзи билган илгариги ва ҳозирги касалликлари тўғрисидаги маълумотларни маълум қилиши шарт.

Донор кейинчалик, зарур бўлганда донорнинг ўзи учун (аутодонорлик) фойдаланиладиган донорлик қони таркибини топшириши мумкин.

Донор бўлишга қаршилик қилувчи кўрсатмалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.

Донорга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш чоралари билан қуйидаги ҳаволадан танишиш мумкин.

Chat