Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 14731 марта ўқилди

Судьялар ҳуқуқлари
  • Мансабдор шахслар ва фуқаролардан одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган ўз фармойишларининг бажарилишини талаб қилиш;
  • Мансабдор ва бошқа шахслардан одил судловни амалга ошириш учун зарур бўлган ахборот олиш;
  • Уюшмаларга бирлашиш ҳуқуқига эга.
  • Судьялар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари, бошқа юридик ва жисмоний шахслар судьяларнинг одил судловни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган талаб ва фармойишларини сўзсиз бажаришлари шарт. Одил судловни амалга ошириш учун зарур бўлган ахборот, ҳужжатлар ва уларнинг нусхалари судьяларнинг талабига мувофиқ бепул берилади. Судьяларнинг талаблари ва фармойишларини бажармаслик қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.             

Судьяларнинг мажбуриятлари
  • Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига оғишмай риоя этиши;
  • фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шаъни, қадр-қиммати ҳамда мол-мулки, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаши;
  • ўз ваколатларини амалга оширишда, шунингдек хизматдан ташқари муносабатларда Судьялик одоби кодекси талабларига риоя этиши, суд ҳокимияти обрўсини, судьянинг шаъни ва қадр-қимматини тушириши ёки унинг беғаразлиги, холислиги ва адолатлилигига шубҳа туғдириши мумкин бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатдан ўзини тийиши;
  • коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига ва одил судловни амалга ошириш бўйича фаолиятига ғайриқонуний аралашишга уринишларга қаршилик кўрсатиши ҳамда бундай ҳолатлар аниқланган тақдирда бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашига хабар қилиши;
  • суд процесси иштирокчиларини ҳурмат қилиши;
  • ўз малакасини судьялик ваколатларини бажариш учун зарур бўлган даражада сақлаб туриши;
  • манфаатлар тўқнашуви юзага келган тақдирда ўзини ўзи рад қилиши ва суд процесси иштирокчиларини хабардор қилиши шарт.

Судьяларнинг интизомий жавобгарлиги
  • Одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун;
  • Суд ишини ташкил этишда бепарволиги ёки интизомсизлиги оқибатида йўл қўйган камчиликлари учун;
  • Судьялик шаъни ва қадр-қимматига доғ туширадиган ҳамда суднинг обрўсини туширадиган ножўя хатти-ҳаракат содир этганлиги учун;
  • Судьялар одоби кодекси талабларини бузганлиги учун

Суд қарорининг бекор қилиниши ёки ўзгартирилишининг ўзи, суд қарорини чиқаришда қатнашган судьянинг, агар у атайлаб қонун бузилишига ёки жиддий оқибатларга олиб келган виждонсизликка йўл қўймаган бўлса, жавобгар бўлишига сабаб бўлмайди.

Агар интизомий жазо чоралари берилганидан кейин бир йил мобайнида судья ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳаракатларни содир этмаса, у интизомий жавобгарликка тортилмаган деб ҳисобланади.

Судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш тартиби қонун билан тасдиқланадиган низомда белгиланади.

Chat