Сайт тест режимида ишламоқда

Ҳуқуқий ахборот - ҳаммага, ҳар доим, ҳамма жойда!

  • 848 марта ўқилди

Давлат қуйидаги шахсларга қўшимча кафолатларни таъминлайди
  • ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларга, шу жумладан 14 ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз отага ёки онага, шунингдек кўп болали оилаларнинг ота-оналарига;
  • ногиронлиги бўлган шахсларга ва пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахсларга.

I ва II гуруҳ ногирони бўлган ходимлар учун уларнинг ёши, соғлиғи ҳолати, меҳнатнинг шартлари, меҳнат вазифаларининг ўзига хос хусусиятлари ва ўзга ҳолатларни инобатга олиб, меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар, шунингдек меҳнат шартномаси шартларига биноан меҳнатга тўланадиган ҳақни камайтирмасдан, иш вақтининг қисқартирилган муддати белгиланади.

  • Ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга уларнинг ёши ва соғлиғи ҳолатини ҳисобга олиб, 30 календарь кун йиллик узайтирилган асосий таътил берилади.
  • Йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун 6 ишлангандан кейин берилади.
  • Йиллик асосий таътил I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга уларнинг хоҳиши бўйича 6 ой ўтмасдан олдин берилади.

Иш берувчи меҳнат шартномаси тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан ногиронлиги бўлган ходимларни тиббий кўрикдан ўтказишни ташкил қилиши шарт.

Chat