Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4675 марта ўқилди

Ҳукумат қарори (443-сон, 10.08.2022 й.) билан “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони тўғрисидаги низом тасдиқланди
 
Низомга мувофиқ “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони билан экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасида салмоқли натижаларни қўлга киритган фуқаролар тақдирланади. 

Кўкрак нишони билан Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.

Давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар кўкрак нишони билан тақдирлаш учун номзодларни Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳар йили 1 майгача тақдим этади.

  • Номзодларни кўриб чиқиш учун 5 кишидан иборат комиссия тузилади.
  • Комиссия хулосаси асосида Қўмита раисининг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи ҳар йили 1 июнга қадар чиқарилади.

Кўкрак нишони билан тақдирлаш бўйича таклифларга номзод ҳақида қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

 

  • номзоднинг маълумотномаси (объективка);
  • номзоднинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (фуқаролик паспорти ёки ID-карта);
  • номзоднинг сўнгги уч йил давомида экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш борасидаги фаолияти, шунингдек, яшил майдонларни кенгайтириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида кўрсатган ташаббуслари акс эттирилган тавсифнома.

Кўкрак нишони ҳар йили 5 июнь – Бутунжаҳон атроф муҳит куни арафасида Қўмита раиси томонидан тантанали тарзда топширилади.


Кўкрак нишони билан тақдирланганларга БҲМнинг 4 баравари миқдорида бир йўла тўланадиган пул мукофоти берилади.

  • Бир шахс кўкрак нишони билан бир марта мукофотланади.

«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш схемаси.

«Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишонига тавсия этилаётган номзодларни баҳолаш бўйича мезонлар.

Chat