Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 656 марта ўқилди

Лицензия шартномаси бўйича интеллектуал фаолият натижасига ёки хусусий аломатларни акс эттирувчи воситага нисбатан мутлақ ҳуқуққа эга бўлган тараф (лицензиар) бошқа тарафга (лицензиатга) тегишли интеллектуал мулк объектидан фойдаланишга рухсатнома беради.

Лицензия шартномаси бериладиган ҳуқуқларни, фойдаланиш чегаралари ва муддатларини аниқлаши лозим.

Лицензия шартномаси пуллик ҳисобланади.

Лицензия шартномаси лицензиатга қуйидагиларни беришни назарда тутиши мумкин:

  • интеллектуал мулк объектидан, лицензиарнинг ундан фойдаланиш ҳуқуқи ва бошқа шахсларга лицензия бериш ҳуқуқи сақланиб қолган ҳолда (оддий номутлақ лицензия) фойдаланиш ҳуқуқини;
  • интеллектуал мулк объектидан, лицензиарнинг ундан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолган ҳолда, бироқ бошқа шахсларга лицензияни бериш ҳуқуқисиз (мутлақ лицензия) фойдаланиш ҳуқуқини;
  • қонунда йўл қўйиладиган бошқа турдаги лицензияларни.

Агар лицензия шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, лицензия оддий (номутлақ) деб ҳисобланади.

Лицензияни олувчи томонидан интеллектуал мулк объектидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартнома сублицензия шартномаси ҳисобланади. Лицензияни олувчи фақат лицензия шартномасида назарда тутилган ҳолларда сублицензия шартномаси тузишга ҳақли.

Қўшимча лицензиатнинг ҳаракатлари учун, агар лицензия шартномасида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, лицензиар олдида лицензиат жавобгар бўлади.

Патент вакилларини рўйхатдан ўтказиш.

Chat