Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 9446 марта ўқилди

Халқаро тижорат арбитражига тарафларнинг келишувига биноан тижорат хусусиятига эга бўлган ҳам шартномавий, ҳам шартномадан ташқари барча муносабатлардан юзага келадиган низолар берилиши мумкин.

Арбитраж — доимий арбитраж муассасаси ёки муайян низони ҳал қилиш учун ташкил этиладиган арбитраж суди томонидан амалга оширилишидан қатъи назар, низони ҳал этиш тартиб-таомили.

Агар:

1) арбитраж келишуви тарафларининг тижорат корхоналари уни тузиш пайтида турли давлатларда жойлашган бўлса; ёки
2) қуйидаги жойлардан бири тарафлар ўз тижорат корхоналарига эга бўлган давлатдан ташқарида жойлашган бўлса:
а) арбитраж жойи, агар у арбитраж келишувида ёки унга мувофиқ белгиланган бўлса;
б) тижорат муносабатларидан келиб чиқадиган мажбуриятларнинг катта қисми ижро этилиши керак бўлган ҳар қандай жой ёки низо предмети билан кўпроқ чамбарчас боғлиқ бўлган жой; ёки
3) тарафлар арбитраж келишувининг предмети биттадан кўпроқ мамлакат билан боғлиқ эканлиги тўғрисида тўғридан-тўғри келишиб олган бўлса, арбитраж халқаро деб ҳисобланади.

Агар тарафлар бошқача шартлашмаган бўлса, бирор-бир тарафнинг илтимосига кўра арбитраж суди таъминлаш чораларини белгилаши мумкин.

Таъминлаш чораси, у арбитраж ҳал қилув қарори шаклида ёки бирор-бир бошқа шаклда белгиланганлигидан қатъи назар, ҳар қандай вақтинчалик чорадан иборат бўлиб, унинг ёрдамида низони узил-кесил ҳал қиладиган қарор қабул қилинишидан олдинги ҳар қандай пайтда арбитраж суди у ёки бу тарафнинг:

  • низо ҳал этилаётганда мавжуд бўлган ҳолатни ёки низо ҳал этилгунига қадар мавжуд бўлган ҳолатни сақлаб туриши ёки тиклаши;
  • ҳозирги ёки муқаррар зарарнинг ёки арбитражнинг ўзига етадиган зарарнинг олдини олиш мақсадида чоралар кўриши ёки бундай зарар етказиши мумкин бўлган чораларни кўришдан тийилиши;
  • активларни сақлаш учун маблағларни арбитрнинг кейинчалик қабул қилинадиган ҳал қилув қарори бу маблағлар ҳисобидан ижро этилиши мумкин бўлиши учун бериши;
  • ишга тааллуқли бўлиши ва низони ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлиши мумкин бўлган далилларни сақлаши тўғрисида фармойиш беради.

Агар тарафлар бошқача шартлашмаган бўлса, тараф таъминлаш чорасини белгилаш тўғрисидаги илтимосни сўралаётган таъминлаш чорасининг мақсадларига зарар етказмаслик мажбуриятини бирор-бир тарафнинг зиммасига юклатувчи дастлабки қарорни чиқариш ҳақидаги ариза билан бирга, ҳар қандай бошқа тарафни хабардор қилмаган ҳолда тақдим этиши мумкин.

Агар арбитраж суди таъминлаш чорасини белгилаш тўғрисидаги илтимос бўйича ахборотни ушбу чора қайси тарафга нисбатан белгиланаётган бўлса, ўша тарафга олдиндан ошкор этиш бундай чоранинг мақсадларига зарар етказиши мумкин деб ҳисобласа, дастлабки қарорни чиқариши мумкин.

Арбитраж жойи

Агар тарафлар бошқача шартлашмаган бўлса, муайян низога тааллуқли арбитраж муҳокамаси ушбу низони арбитражга топшириш тўғрисидаги илтимос жавобгар томонидан олинган кунда бошланади.

Арбитраж муҳокамасини тугатиш

Chat