Ер участкасига ҳуқуқни фақат кўчмас мулкка 15 йил эгалик қилингани асосида автоматик равишда расмийлаштириб бўлмайди. Эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат қўлланилиши учун шахс кўчмас мулкка ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилган бўлиши ҳамда эгалик қилишнинг дастлабки асоси ғайриқонуний бўлмаслиги керак.
Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаси ва унда қурилган иморатга ҳуқуқни эътироф этиш масаласи махсус қонун асосида хатлов ва белгиланган маъмурий тартибда кўриб чиқилади.
Махсус қонун 2028 йил 1 январга қадар амал қилади. Бироқ ҳуқуқни эътироф этиш учун объект қонунда белгиланган тоифалар ва шартларга мос бўлиши керак. Ер участкаси низоли бўлса, тақиқланган ҳудудда жойлашса ёки бошқа шахснинг ҳуқуқларини бузса, ҳуқуқни эътироф этиш рад қилиниши мумкин.
Солиқ тўлангани, коммунал тармоққа улангани ёки иморатдан узоқ вақт фойдаланилгани ўз-ўзидан мулк ёки ерга бўлган ҳуқуқни тасдиқламайди.
Меросхўр мерос очилган жойдаги нотариусдан меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома олиш ҳуқуқига эга. Қоида тариқасида, гувоҳнома мерос очилган кундан бошлаб олти ой ўтгач берилади.
Бир нечта меросхўр мавжуд бўлса, мерос уларнинг келишувига мувофиқ тақсимланиши мумкин. Келишувга эришилмаса, мол-мулк ва ундаги улушлар суд тартибида тақсимланади.
Кадастр чегаралари мерос ҳужжатларига мос келмаса ёки бир меросхўр бошқасининг улушини эгаллаб олган бўлса, кадастр маълумотларини тузатиш талаб қилинади. Ҳуқуқ тўғрисида низо бўлганда масала суд томонидан ҳал қилинади.
Истеъмол қилинган табиий газ учун қарздорлик мавжуд бўлганда газ таъминоти ташкилоти истеъмолчини хабардор қилади, қарзни ундириш учун тегишли ҳужжатларни судга тақдим этиши ва газ тармоғидан узиш чораларини кўриши мумкин.
Дебитор қарздорлик сабабли узиш ва қайта улаш белгиланган тартибда амалга оширилади. Қайта улашда, автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимига уланган истеъмолчилардан ташқари, истеъмолчидан тўлов кунидаги БҲМнинг икки баравари миқдорида ҳақ ундирилади.
2026 йилдан маиший истеъмолчига тегишли яшаш жойида рўйхатдан ўтган вояга етган шахслар газ ва электр энергияси қарзини тўлаш бўйича рўйхатда турган даври учун солидар жавобгар бўлади.
Ижтимоий реестрга киритилган, шунингдек белгиланган мезонларга мос, бироқ Реестрга киритилмаган эҳтиёжманд оилаларга базавий меъёр доирасидаги ва ундан ошган нархлар ўртасидаги фарқ компенсация қилинади.
Компенсация қуйидаги ҳажмлар учун берилади:
Ариза Давлат хизматлари маркази, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ёки маҳаллага бириктирилган ижтимоий ходим орқали ҳар ойнинг 16-санасига қадар берилади. Давлат хизмати учун йиғим ундирилмайди.