Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 8503 марта ўқилди

Ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш ҳуқуқи барча тоифалардаги ер ва сув объектларига эгалик қилиш, уларни тасарруф этиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқидан ажратилган.

Қуйидагилар ҳайвонот дунёси объектлари ҳисобланади:
  • келиб чиқиши ҳайвонларга мансуб бўлган организмлар (ҳайвонлар) — сут эмизувчилар, паррандалар, судралиб юрувчи ҳайвонлар, ҳам қуруқликда, ҳам сувда яшовчи ҳайвонлар, балиқлар, умуртқасизлар ва уларнинг популяциялари;
  • ёввойи ҳайвонлардан ташкил топадиган табиий ҳайвон галалари ёки уларнинг ҳар қандай тўдалари;
  • ёввойи ҳайвонларнинг камёб ёки йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлари;
  • ёввойи ҳайвонлар ҳаёт фаолияти маҳсулотлари (ҳайвонларнинг яшаш жараёнида ҳосил бўладиган — заҳарлар, асал, сут, мўмиё, увилдириқ, сафро ва бошқалар).

Табиий эркинлик ҳолатида яшовчи барча ёввойи ҳайвонлар, шунингдек табиий яшаш муҳитига қўйиб юборилган ҳайвонлар давлат мулки ҳисобланади.

Ҳайвонот дунёсидан фойдаланганлик учун тўлов ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчиларни ёввойи ҳайвонларни ва уларнинг яшаш жойини муҳофаза қилиш тадбирларини бажаришдан, биотехника тадбирларини ўтказишдан озод этмайди. Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларда ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш уларнинг режимига мувофиқ амалга оширилади.

  • Ёввойи ҳайвон турларини табиий муҳитдан ажратиб олишга рухсатнома тартиби билан ҳаволада танишинг.
Chat