Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 10546 марта ўқилди

Ваколатли ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

Қуйидагилар аризада кўрсатилади:
  • паспорт нусхаси (юридик шахслар СТИР);
  • ҳайвонларни тутишни амалга оширувчи шахс овчилик гувоҳномасининг тартиб рақами, ов қуролини олиб юриш ва сақлашга ички ишлар органлари рухсатномасининг тартиб рақами (агар отиш кўзда тутилса);
  • ҳайвонларни тутишнинг мақсади;
  • балиқ ва бошқа сув организмларини тутишда — тутиш қуроллари (тўрлар, ёйма тўрлар ва бошқалар, уларнинг сони, катакларнинг ўлчами), сузиш воситалари (катерлар, қайиқлар, моторлар ва бошқалар);
  • ҳайвонларни тутиш муддатлари;
  • ҳайвонларни тутиш жойи (вилоят, туман);
  • тутиш усули (тутиш, отиш);
  • тутилган тирик ҳайвонлар учун муқим ёки вақтинчалик ушлаб туриш шароитлари.

Аризани кўриб чиқиш учун йиғим:
  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролари — жисмоний шахслардан БҲМнинг 0,1 коэффициенти миқдорида;
  • табиатдан фойдаланувчилардан — юридик шахслардан БҲМнинг 0,2 коэффициенти миқдорида;
  • хорижий фуқаролардан — CITES рухсатномалари учун 50 АҚШ доллари ва бошқа рухсатнома учун — 10 АҚШ доллари миқдорида йиғим ундирилади.

Муддат: 15 кундан ошмаган муддатда.

Chat