Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 43444 марта ўқилди

Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси олий давлат вакиллик органи бўлиб, қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси икки палатадан — Қонунчилик палатаси (қуйи палата) ва Сенатдан (юқори палата) иборат.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати ваколат муддати — 5 йил.

  • Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловлари умумийдир.
  • Ўзбекистон Республикасининг 18 ёшга тўлган фуқаролари сайлаш ҳуқуқига эгадирлар.
  • Фуқаролар жинси, ирқий ва миллий мансублиги, тили, динга муносабати, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеи, маълумоти, машғулотининг тури ва хусусиятидан қатъи назар, тенг сайлов ҳуқуқига эгадир.

Тенг сайлов ҳуқуқи
  • Сайловда иштирок этувчи ҳар бир фуқаро бир овозга эга бўлади.
  • Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайланиши мумкин эмас.
  • Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этмайди.

  • Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун 75 та ҳудудий бир мандатли сайлов округи тузилади.

Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов округлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тақдимномасига биноан Марказий сайлов комиссияси томонидан тузилади.

  • Бир мандатли сайлов округидан Қонунчилик палатасига ҳамда маҳаллий Кенгашларга бўлиб ўтадиган сайловда ҳар бир сайлов округидан битта депутат сайланади.      

Маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказиш учун қуйидаги сайлов округлари тузилади

Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларидаги депутатлик ўринлари сони аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда тегишли маҳаллий Кенгаш томонидан қуйидагича белгиланади:

  • аҳоли сони 2 миллион нафаргача бўлган ҳудудларда — 30дан-40гача;
  • аҳоли сони 2 миллиондан 3 миллион нафаргача бўлган ҳудудларда — 40дан 50гача;
  • аҳоли сони 3 миллион нафардан ортиқ бўлган ҳудудларда — 50дан 60гача.

Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларидаги депутатлик ўринлари сони аҳоли сонидан келиб чиққан ҳолда тегишли маҳаллий Кенгаш томонидан қуйидагича белгиланади:

  • аҳоли сони 30 минг нафаргача бўлган ҳудудларда — 10дан 15гача;
  • аҳоли сони 30 мингдан 100 минг нафаргача бўлган ҳудудларда — 15дан 20гача;
  • аҳоли сони 100 мингдан 300 минг нафаргача бўлган ҳудудларда — 20дан 25гача;
  • аҳоли сони 300 минг нафардан ортиқ бўлган ҳудудларда — 25дан 30гача.

Сайлов округларининг рўйхатлари уларнинг чегаралари, сайловчилар сони ва округ сайлов комиссияларининг жойлашган ери кўрсатилган ҳолда сайловдан камида 75 кун олдин тегишли сайлов комиссияси томонидан эълон қилинади.

  • Депутатликка номзодлар кўрсатиш ҳуқуқи.
  • Сенат аъзоларининг сайлови Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайланганидан кейин 1 ойдан кечиктирмай ўтказилади.

Овоз бериш натижаларига кўра бошқа номзодларга нисбатан кўпроқ овоз олган Сенат аъзолигига номзодлар, башарти қўшма мажлисда ҳозир бўлган маҳаллий Кенгашлар депутатларининг 50 фоизидан кўпроғи уларни ёқлаб овоз берган бўлса, сайланган деб ҳисобланади.

Chat