Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 5322 марта ўқилди

Ижарада турган шахсни уй-жойдан зудлик билан чиқариб юбориш мумкин-ми?

Фуқаролик кодексининг 611-моддасига кўра, уй-жой учун тўланадиган ҳақнинг миқдори тарафларнинг ўзаро келишувига биноан уй-жойни ижарага бериш шартномасида белгилаб қўйилади.

Уй-жой учун тўланадиган ҳақнинг миқдори бир томонлама ўзгартирилишига йўл қўйилмайди

Фуқаролик кодексининг 615-моддасига кўра, уй-жойни ижарага бериш шартномаси тарафларнинг келишуви билан бекор қилинади.

Уй-жойни ижарага бериш шартномаси:

  • агар шартномада узоқроқ муддат белгиланган бўлмаса, ижарага олувчи томонидан уй-жой учун 6 ой мобайнида, қисқа муддатли ижарада эса шартномада белгиланган ҳақ тўлаш муддати ўтганидан кейин 2 мартадан кўпроқ ҳақ тўланмаган бўлса;
  • ижарага олувчи ёки хатти-ҳаракатлари учун ижарага олувчи жавобгар бўлган бошқа фуқаролар томонидан уй-жой вайрон қилинса ёки унга путур етказилса;
  • уй-жойдан ғайриҳуқуқий қилмишларни содир этиш учун фойдаланилган бўлса, ижарага берувчининг талабига биноан суд тартибида бекор қилиниши мумкин.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

Ижарага берувчининг ижарага турган шахсни уй-жойдан чиқиб кетиш ёки ортиқча ҳақ тўлашга оид ноқонуний талаблар устидан фуқаролик ишлар бўйича судларга мурожаат қилиш орқали бузилган ҳуқуқларни тиклаш мумкин.

Ижара шартномасини тузмасдан уй-жойни ижарага берганлик учун жавобгарлик мавжудми? 

Ха! Бундай муносабатларни тартибга солиш мақсадида қонунчилигимизда аниқ нормалар белгилаб қўйилган. Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 159-1-моддасида фуқаролар ўртасида турар жойни ижара шартномасисиз ижарага берганлиги учун айбдор шахсларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бароваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Бундан ташқари Фуқаролик кодексининг 985-моддасига асосан ғайриқонуний харакат туфайли фуқаронинг шахсига ва мол-мулкига етказилган зарар, уни етказган шахс томонидан тўлиқ хажимда қопланиши лозим. 
 
Уй-жойни ижарага бериш шартномасини тузишга нисбатан талаблар нималардан иборат?

Уй-жойни ижарага бериш шартномаси ёзма шаклда тузилади ва давлат солиқ органларида мажбурий ҳисобга қўйилиши керак. 

Шартномани ҳисобга қўйиш шартнома тузилган кундан 3 кундан кечиктирмай ijara.soliq.uz портали орқали бепул амалга оширилади ва бу ижарага берувчининг мажбурияти ҳисобланади.

Ижара шартномасининг муддати қанча?

Уй-жойни ижарага бериш шартномаси 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга тузилади.
Шартномада муддат кўрсатилмаган бўлса, у 5 йилга тузилган ҳисобланади.
Ижарага олувчи янги муддатга шартнома тузишда имтиёзли ҳуқуққа эга бўлади.

Ижара учун тўлов миқдори қанча?

Ижара ҳақи миқдори ижарага берувчи ва ижарага олувчининг ўзаро келишувига биноан шартномада белгилаб қўйилади.
Ижара ҳақининг миқдори бир томонлама ўзгартирилишига йўл қўйилмайди.
Ижара пули шартномада кўрсатилган муддатларда тўланиши керак.

Ижара шартномасини бекор қилиш тартиби қандай?

Ижара шартномаси тарафларнинг келишуви билан бекор қилинади.
Ижара шартномасини ижарага берувчининг талаби билан бекор қилиш муайян асосларга кўра фақат суд тартибида амалга оширилади.
Бу асослар жумласига қуйидагилар киради:

  • ижара пули 6 ой мобайнида ёки қисқа муддатли ижарада эса шартномадаги муддатдан кейин 2 мартадан кўпроқ ҳақ тўланмаган бўлса;
  • уй-жой вайрон қилинса ёки унга путур етказилса;
  • уй-жойдан ғайриқонуний мақсадлар учун фойдаланилган бўлса.

Ижарага олувчи уй-жойдан бошқа мақсадда фойдаланса ёки қўшниларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузса, ижарага берувчи ижарага олувчини қоидабузарликка йўл қўймаслик ҳақида огоҳлантириши мумкин.
Ижарага олувчи бундан кейин ҳам қоидабузарликларни давом эттирса, ижарага берувчи шартномани суд тартибида бекор қилишга ҳақли.

  • Ижарага берувчининг ижарага турган шахсни уй-жойдан чиқиб кетиш ёки ортиқча ҳақ тўлашга оид ноқонуний талаблар устидан фуқаролик ишлар бўйича судларга мурожаат қилиш орқали бузилган ҳуқуқларни тиклаш мумкин.

Уй эгаси бир томонлама равишда уй-жой учун тўлов миқдорини ўзгартириши мумкинми?

Chat