Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 7678 марта ўқилди
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесишга санитария мақсадларида, шунингдек, бинолар, иншоотлар ва коммуникацияларни қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ ҳолатларда йўл қўйилади, бундан ушбу Низомнинг 5-бандида назарда тутилган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навлари мустасно.

Дарахтлар ва буталарни кесиш тўлов асосида амалга оширилади, бундан санитария мақсадида кесиш ҳоллари мустасно.

  • Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш учун рухсатнома ПАСПОРТИ
  • Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш учун рухсатнома.

Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари юридик ва жисмоний шахслар томонидан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим этилган аризани кўриб чиқиш муддати давомида:
  • ҳужжатларни текширади;
  • заруратга кўра бошқа давлат органларида мавжуд, қарор қабул қилиш учун зарур бўлган маълумотларни «Лицензия» АТ орқали мустақил равишда олади;
  • дарахтлар ва буталар ҳолатини жойига чиқиб ўрганади;
  • дарахтлар ва буталарни кесиш бўйича жамоатчилик эшитувини амалга оширади ва унинг хулосасини шакллантиради;
  • дарахтлар ва буталарни сақлаб қолиш имкониятларини, шу жумладан, кўчириб ўтказиш масаласини кўриб чиқади ҳамда кўчириб ўтказиладиган дарахтлар ва буталарнинг сони, тури, муддатлари ва кўчириш жойини аниқлайди;
  • сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган тақдирда, кесилиши лозим бўлган дарахтлар ва буталар сонини белгилайди ҳамда компенсациявий экиладиган дарахтлар ва буталарнинг сони, тури ҳамда экиш муддати ва жойини аниқлайди.

Юридик ва жисмоний шахсларга ҳар бир кесилган дарахт ва бута учун компенсация тарзида 10 туп қимматлилиги жиҳатидан кесилган дарахт ва буталардан кам бўлмаган йирик ўлчамли (дарахт — 5 йиллик, бута — 3 йиллик) кўчатни экиш ҳамда уларни камида 2 йил давомида парвариш қилиш бўйича қўшимча мажбурият юклатилади.

Бунда дарахт ва буталарни кесиш учун рухсатнома берилганлиги учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундириладиган йиғимни тўлаганлик юридик ва жисмоний шахсларни компенсациявий экиш ҳамда парвариш қилиш мажбуриятидан озод қилмайди.

  • Дарахтлар ва буталарни кўчириб ўтказиш ишлари Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари иштирокида ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ёки ижарачилари томонидан амалга оширилади.
  • Компенсациявий экиш ишлари Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари, ер участкаларининг мулкдорлари, эгалари, фойдаланувчилари ёки ижарачилари иштирокида амалга оширилади.

Санитария мақсадида дарахтлар ва буталарни кесиш:
  • қуриётган ёки қуриб қолган;
  • декоратив хусусиятини йўқотиш натижасида ҳовли, кўча ва бошқа жамоат жойларининг кўринишини бузиб турган;
  • касалликка чалинган;
  • касаллик тарқатувчи ҳайвонлар ва ҳашаротларнинг манбаига айланган;
  • одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф солаётган ҳолатларда амалга оширилади.

Дарахтлар ва буталарни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик, шикастлантирганлик, йўқ қилганлик ёки кўчириб ўтказганлик учун айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

Ҳамда:
  • ушбу белгиланган миқдорларда зарар ҳисобланиб, тегишли тартибда ундирилади;
  • ноқонуний тайёрланган маҳсулотлар (ёғоч, ўтин ва бошқалар) ҳуқуқбузардан олиб қўйилади;
  • ҳуқуқбузарга ҳар бир кесилган дарахт ва бута учун 100 туп кўчатни компенсация тарзида экиш ҳамда уларни камида уч йил давомида парвариш қилиш мажбурияти юклатилади. Бунда Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари мансабдор шахслари томонидан ҳуқуқбузарга компенсациявий экиш жойи ва муддатини белгилаган ҳолда мажбурий кўрсатма берилади. Компенсациявий экиш ишлари ушбу белгиланган тартибда амалга оширилади.

Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари мансабдор шахслари мажбурий кўрсатмаларини бажармаслик ҳуқуқбузарни белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.

Мораторий талабларини бузган қурилиш-пудрат ташкилотларининг «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизимидаги даражаси (рейтинг баҳоси) бир поғона пасайтирилади.

  • Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни экиш ва парвариш қилиш СХЕМАСИ.
  • Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни хатловдан ўтказиш СХЕМАСИ.
  • Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш билан уларга етказилган зарарни ундириш МИҚДОРЛАРИ.

Шаблон ва шакллар намуналари

Chat