Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 26492 марта ўқилди

Дарахтлар ва буталарни кесишга рухсатнома олиш учун cзровнома билан Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланади.

  • Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш учун рухсатнома ПАСПОРТИ
  • Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни кесиш учун рухсатнома

«Обод маҳалла» ва «Обод қишлоқ» давлат дастурлари лойиҳалари асосида ҳудудларни ободонлаштириш ишларида табиий омиллар ёки ўсимликлар зараркунандалари, касалликлари таъсирида шикастланган, қуриётган ёки қуриб қолган, шунингдек, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига хавф солаётган дарахтларни кесиш ва қирқиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга риоя қилинган ҳолда фақат туман (шаҳар) ободонлаштириш бошқармалари томонидан амалга оширилади.

Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарни рухсатнома олмасдан кесиш тақиқланади.


Давлат хизматлари кўрсатиш учун БҲМнинг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.

Дарахтларни, буталарни, бошқа ўсимликларни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш, йўқ қилиш ёки бошқа жойга кўчириб ўтказиш - жаримага сабаб бўлади.

Chat