Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 4061 марта ўқилди

Совуқ сув ҳисоблагичини ўрнатиш учун ваколатли органга мурожаат қилишим керак, буни уйимдан чиқмасдан амалга ошира оламанми, яъни онлайн режимда?

Албатта буни уйингиздан чиқмасдан туриб амалга оширсангиз бўлади. Бунинг учун ариза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади ва сўров юборади.

Сув таъминоти корхонаси 5 иш кун мобайнида талабгор билан келишилган вақтда, унинг иштирокида тегишли далолатнома тузган ҳолда ҳисобга олиш ускунасини ечиб олиши ва/ёки ўрнатиб бериши ва тамғалаши керак. Ҳамда далолатноманинг бир нусхасини талабгорда қолдириши керак. Хизмат бепул.

Ўтган ой газ учун бир неча ой олдиндан тўлаганман, телефонимдан қарз ва олдиндан тўловлар ҳақида қандай маълумот олсам бўлади?

Газ таъминоти бўйича қарздорликни ёки олдиндан тўловни ҳисоблаш учун ЯИДХПдан рўйхатдан ўтиб юқоридаги мазмунда сўров юборсангиз кифоя. Хизмат нархи бепул, сиздан ушбу хизматни кўрсатиш учун хеч қандай хужжат талаб этилмайди ва хизмат автоматик муддатда амалга оширилади.

Мен электрон рақамли имзо олмоқчиман, буни қандай қилишим мумкин?

Ариза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан ва/ёки авторизациядан ўтади.
Тегишли майдонга шахсий телефон рақами киритилади ва арифметик амал бажарилади.
Тегишли ҳудуд ва туман танланади. Шахсий телефон рақамига келган тасдиқлаш коди киритилади.
Ҳужжатлар илова қилинади ҳамда ЭРИ калити пароли ўйлаб топилади. Сўров билан танишилади ва имзоланади.
Хизмат учун БҲМ 7% миқдорида (21.000 сўм) тўлов амалга оширилади.
*ЭРИ калитидан фойдаланиш учун шахсий компьютерга “E-imzo” дастури ўрнатилиши зарур.

Биз квартирани ижарага олдик, энди қандай қилиб ижара шартномасини солиқ органларида рўйхатдан ўтказишимиз мумкин?

Ариза берувчи ЯИДХПда авторизациядан ўтади ва ижарага берувчи сифатида маълумотларни тўлдиради.

Ижарага берувчи ижарага олувчига ижара шартномаси лойиҳаси учун идентификация кодини беради ёки ижарага олувчининг ўзи "Ариза (лойиҳани) текшириш" орқали кодни олиши мумкин.

Ижарага олувчи шартнома лойиҳасини идентификация коди ёрдамида тасдиқлаш орқали аризани давом эттиради ва аризани жўнатади.

Ижара шартномаси автоматик равишда тузилади ва рўйхатдан ўтган шартномани юклаб олиш имконияти яратилади.

Хизмат нархи мутлақо бепул, хизмат кўрсатиш муддати бир зумда.

Ихтироларга патент бериш бўйича қайси орган ваколатли ҳисобланади ва бунинг учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

Ихтироларга патент бериш бўйича Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги ваколатли ҳисобланади. 

Керакли бўладиган хужжатлар:

  • иxтирo муaллиф(лaр)и вa нoмигa пaтeнт бeрилиши сўрaлaётгaн шaxс, шунингдeк улaрнинг яшaш ёки турaр жoйи кўрсaтилиб, пaтeнт бeрилиши сўрaлгaн aризa;
  • иxтирoнинг уни aмaлгa oшириш учун етaрли бўлгaн дaрaжaдa тўлиқ бaён этилгaн тaвсифи;
  • иxтирo мoҳиятини aкс эттирувчи вa унинг тaвсифигa тўлa мувoфиқ бўлгaн иxтирo фoрмулaси;
  • иxтирo мoҳиятини тушуниш учун зaрур бўлсa, чизмaлaр вa бoшқa мaтeриaллaр;
  • рeфeрaт;
  • тaлaбнoмaгa бeлгилaнгaн миқдoрдa бoж тўлaнгaнлигини тaсдиқлoвчи ҳужжaт ёки бoж тўлaшдaн oзoд қилиш ёxуд унинг миқдoрини кaмaйтириш учун aсoс бўлувчи ҳужжaт илoвa қилинaди.

Chat