Ҳуқуқий маслаҳат - бепул, тезкор, ҳаммага!

  • 6185 марта ўқилди

Вояга етмаганлар ва ёш болалар маълумот олишида қандай чекловлар мавжуд?

Аввало, ҳар бир бола ўзининг соғлиғи, ахлоқий ва маънавий камол топишига зиён етказмайдиган ахборотни олиш ҳуқуқига эга.
Ҳар бир бола ҳар қандай ахборотни излаш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқига эга, қонунда назарда тутилган чеклашлар бундан мустасно.
Чекловларга тўхталадиган бўлсак, порнография, шафқатсизлик ва зўравонликни намойиш этувчи, инсон қадр-қимматини таҳқирловчи, болаларга зарарли таъсир кўрсатувчи ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишига сабаб бўлувчи оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш, адабиётларни тарқатиш ҳамда фильмларни намойиш этиш тақиқланади.

Ижтимоий ҳимояга мухтож болалар сирасига асосан кимлар киради?

Аввало ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар — юзага келган ҳолатлар сабабли оғир турмуш шароитида қолган, давлат ва жамият томонидан алоҳида ҳимоя қилишга ҳамда қўллаб-қувватлашга муҳтож болалар, шу жумладан:

  • ногиронлиги бўлган болалар;
  • жисмоний ва (ёки) руҳий ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар;
  • етим болалар;
  • ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;
  • ихтисослаштирилган болалар муассасаларида тарбияланаётган болалар;
  • муайян яшаш жойига эга бўлмаган болалар;
  • кам таъминланган оилалардаги болалар;
  • жиноий жавобгарликка тортилган ва жазони ижро этиш муассасаларида турган болалар;
  • зўравонлик ва эксплуатация, қуролли можаролар ва табиий офатлар натижасида жабрланган болалар;

Менинг 11 ёшар болам ўғрилик жинояти содир этилаётганлигини кўриб қолган, ҳозирда хуқуқни мухофаза қилувчи органлар томонидан гувоҳ тариқасида сўроқ қилишмоқчи, бундай ҳолатларда вояга етмаганларнинг қандай хуқуқлари бор?

Давлат судга қадар иш юритишнинг ва суд муҳокамасининг барча босқичларида болаларнинг қонунчиликда белгиланган барча процессуал ҳуқуқларига риоя этилиши ҳамда бу ҳуқуқлар кафолатларининг таъминланиши бўйича чоралар кўради.
Болага ҳар қандай руҳий ёки жисмоний таъсир ўтказиш, уни кўрсатмалар беришга ёки айбини тан олишга мажбурлаш тақиқланади.
Судга қадар иш юритиш ва суд муҳокамаси жараёнида болаларга нисбатан улар қонуний вакилларининг иштирокисиз амалга ошириладиган процессуал ҳаракатларни бажариш тақиқланади. Қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда вояга етмаган шахсга нисбатан процессуал ҳаракатлар унинг катта ёшдаги яқин қариндоши, педагог ёки ушбу шахснинг бошқа қонуний вакили иштирокида амалга оширилиши мумкин.
Вояга етмаган шахснинг жиноятлари тўғрисидаги ишлар бўйича судга қадар иш юритишнинг ва суд муҳокамасининг барча босқичларида ҳимоячининг иштирок этиши шарт. Боланинг ва унинг қонуний вакилларининг ҳимоячидан воз кечиши ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Қонунчиликда жиноят процессининг иштирокчилари бўлган болалар учун бошқа кафолатлар ҳам назарда тутилиши мумкин.

Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга нисбатан давлат томонидан қандай кафолатлар бор?

Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасаларига, ўрта махсус, таълим муассасаларига тарбияга берилган кундан эътиборан тўлиқ давлат таъминотида бўлади.
Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болаларга ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга таълим бериш, уларни уй-жой, озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-бош, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот буюмлари билан таъминлаш, улар таълим муассасаларини битираётганда, ишга қабул қилинаётганда кийим-бош, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот буюмлари сотиб олиш учун нафақа тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат томонидан қандай чора тадбирлар кўрилади?

Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:

  1. боланинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш;
  2. боланинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш;
  3. боланинг камситилишига йўл қўймаслик;
  4. боланинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш;
  5. болалар ҳуқуқлари ва имкониятларининг тенглигини таъминлаш;
  6. бола ҳуқуқлари кафолатларининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
  7. Олдинги таҳрирга қаранг.
  8. бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш;
  9. (4-модданинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
  10. бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш бўйича давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг очиқлиги ҳамда ошкоралигини таъминлаш;
  11. болаларнинг жисмоний, интеллектуал, маънавий ва ахлоқий камол топишига кўмаклашиш;
  12. бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш;
  13. болаларда ватанпарварлик, фуқаролик, бағрикенглик ва тинчликсеварлик туйғуларини тарбиялаш;
  14. болани Ўзбекистон халқининг тарихий ва миллий анъаналари, маънавий қадриятлари ҳамда жаҳон маданияти ютуқлари билан таништириш;
  15. боланинг шахсини, унинг илмий, техникавий ва бадиий ижодкорлигини ривожлантириш;
  16. болалар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш;
  17. болада ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни шакллантириш;
  18. бола ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик қилиш;
  19. бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш;
  20. болаларнинг ижтимоий кўникмасига, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларни камайтиришга кўмаклашиш.

Chat